Ўзбекистон
12.09.2023
1 468

Сурхондарё вилоятидаги “Сариосиё” чегара божхона постида республикага кириб келган ва ҳужжатларда “бўш”, деб кўрсатилган юк автотранспорт воситаси инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилган. Натижада автомобиль кабинасидаги кўз илғамас бўшлиқларга 66 та ўрам модда яширилгани маълум бўлган. Мазкур ўрамлар очиб кўрилганда уларнинг 30 тасида 31,9 килограмм оғирликда “героин”, 36 тасида 37,3 килограмм оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси жойлангани фош бўлган. Ушбу ҳолатда жами ушланиб қолинган гиёҳвандлик воситаларининг оғирлиги ўрами билан ҳисоблаганда 69,2 килограммни ташкил этган. Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоят божхона бошқармасининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.