Ўзбекистон
03.08.2023
1 749

Бугун ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими иштирокида ўтказилган йиғилишда Сариосиёдаги 29-мактаб директори Умида Турсунова ва ҳоким ўртасидаги тортишув акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда директор аёл ноҳақ ишдан бўшатилганини айтиб, жаҳл билан ҳокимга бундан норози эканлигини билдирган. Шунингдек, видеода аёлни ИИБ ходимлари олиб чиқиб кетгани акс этган. Шундан сўнг, директорнинг қамаб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазири муносабат билдирди. ”Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 28- мактаб директори билан боғлиқ вазиятни шахсан ўз назоратимга олдим. Мактаб директори айни дамда маъмурий қамоқ жазосидан озод этилди. Шу ўринда таълим соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир шахс ўз муомала маданияти билан барчага ўрнак бўлиши лозимлигини эслатиб ўтмоқчиман”, деб ёзган вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.