Life Style
18.04.2026
38

Агар сиз ҳаётингизда ҳеч бўлмаганда бир марта бувингиздан, ҳамкасбингиздан ёки бирор блогердан сувни такроран қайнатиш уни деярли заҳарга айлантириши ҳақида эшитган бўлсангиз, билингки, сиз ёлғиз эмассиз. Бу миф жуда кенг тарқалган: у ошхоналарда, ижтимоий тармоқларда ва ҳатто айрим “илмий-оммабоп” саҳифаларда ҳам тез-тез тилга олинади.
Одатда бунга қуйидаги далиллар келтирилади: “оғир сув”нинг кўпайиши, минерал тузларнинг тўпланиши ҳамда хлорли бирикмалар ҳосил бўлишига олиб келади. Келинг, ушбу фикрларни илмий нуқтаи назардан кўриб чиқамиз.
Такрорий қайнатишнинг “зарари” ҳақидаги фикрлар
Энг машҳур даъволардан бири шундан иборатки, сув қайнатилганда унинг бир қисми буғланади ва натижада сув “оғирлашади”, яъни ундаги водород ўрнини дейтерий эгаллайди. Дейтерий изотопи иштирокидаги сув “оғир сув” деб аталади ва катта миқдорда у тирик организмлар учун ҳақиқатан ҳам зарарли бўлиши мумкин.
Бироқ табиий сув таркибида дейтерий жуда кам - тахминан 0,015 % (яъни миллиондан 150 қисм). Буғланиш орқали бу миқдорни сезиларли даражада ошириш учун сувни деярли охиригача буғлатиб, бу жараённи кўп марта такрорлаш керак бўлади.
Мутахассислар таъкидлашича, оддий чойнакда сувни бир неча бор қайнатиш дейтерий миқдорини сезиларли даражада ошира олмайди. Шунинг учун кундалик ҳаётда бу омил соғлиқ учун хавф туғдирмайди.
Иккинчи хавотир - минерал тузларнинг кўпайиши билан боғлиқ. Сув қайнатилганда унинг бир қисми буғланади, аммо ундаги кальций, магний ва бошқа тузлар қолади. Натижада уларнинг коньсентрацияси бироз ортади.
Шу билан бирга, қайнатиш пайтида бу тузларнинг бир қисми чўкма ҳосил қилиб, чойнак деворларига ёпишади. Биз буни кундалик ҳаётда “накип” сифатида кўрамиз.
Бундан ташқари, ҳатто бир неча бор қайнатилган сувдаги тузлар миқдори ҳам кўплаб минерал сувлар таркибидаги тузлардан анча кам бўлади. Шунинг учун бу омил ҳам жиддий хавф туғдирмайди.
Водопровод суви кўпинча хлор билан дезинфекция қилинади. Айримлар қайнатиш вақтида хлор органик моддалар билан реаксияцга киришиб, зарарли бирикмалар ҳосил қилади, деб ҳисоблайди.
Амалда эса хлорнинг катта қисми сув қиздирилганда тезда буғланиб кетади. Сувдаги органик моддалар миқдори эса одатда жуда кам бўлади ва хавфли реакциялар юзага келиши эҳтимоли паст.
Юқоридаги учта асосий хавотир илмий жиҳатдан асосли эмас:
Оғир сув - табиий сувда жуда кам ва қайнатиш орқали сезиларли даражада ортмайди.
Минерал тузлар - уларнинг коньцентрацияси жуда оз миқдорда ошади, бир қисми эса чойнак деворига чўкади.
Хлорли бирикмалар – хлорнинг катта қисми қиздирилганда буғланади.
Шу сабабли чойнакдаги сувни бир неча бор қайнатиш соғлиқ учун хавфли эмас.
Бироқ муҳим бир жиҳат бор
Мутахассисларнинг таъкидлашича, водопровод сувининг таркибида баъзан темир ионлари ёки бошқа оғир металлар бўлиши мумкин. Оддий қайнатиш бундай моддалардан халос қилмайди.
Шунинг учун ҳудудингиздаги сув сифати ҳақида шубҳангиз бўлса, сувни қайта-қайта қайнатиш ҳақида ўйлашдан кўра сифатли фильтрдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Хулоса: сувни такроран қайнатиш одатда соғлиқ учун хавф туғдирмайди. Асосий масала - сувнинг дастлабки сифати ҳисобланади.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тартиби тўғрисида 10 та муҳим саволга жавоб
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизими манзиллилик тамойилига асосланади.