currencies image

12 650,09 UZS

29,90

usd

currencies image

13 759,50 UZS

19,85

eur

currencies image

143,18 UZS

0,16

ru



АсосийЯнгиликларТадбиркорлар учун табиий газ ва электр энергияси тарифларида қандай ўзгаришлар бўлди?

Тадбиркорлар учун табиий газ ва электр энергияси тарифларида қандай ўзгаришлар бўлди?

Ҳуқуқ

calendar

07.05.2024

eye

411

Тадбиркорлар учун табиий газ ва электр энергияси тарифларида қандай ўзгаришлар бўлди?

2024 йил 1 июлдан юридик шахсларга етказиб бериладиган электр энергияси ва табиий газ учун тўловлар 100 фоиз олдиндан амалга оширилади.

Электр энергияси

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ишлаб чиқарувчи корхоналар, бюджет ташкилотлари, шунингдек, насос станциялари истеъмол қиладиган электр энергиясининг давлат бюджетидан молиялаштириладиган қисми учун – электр энергияси нархи ошмаган яъни – 1000 сўм ҳолатида сақланиб қолинган.

Қолган истеъмолчилар учун – аввалги 900 сўм сақланиб қолинган, мазкур нарх 2025 йил 1 апрелдан 1 000 сўмга ошади.

Табиий газ

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ишлаб чиқарувчи корхоналар, шунингдек бюджет ташкилотлари учун – аввалги 1800 сўм сақланиб қолинган, мазкур нарх 2025 йил 1 апрелдан 2 000 сўмга ошади.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари

(шу жумладан, балансида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари мавжуд бўлган юридик шахслар) учун – ҳозирда 1 500 сўм,

2024 йил 1 июндан 1 800 сўмга, 2025 йил 1 апрелдан 2 500 сўмга ошади.

Иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари

учун – ҳозирда 1 500 сўм, 2025 йил 1 апрелдан 1 800 сўмга ошади.

Қолган барча истеъмолчилар учун (аҳолидан ва юқоридагилардан ташқари) – амалдаги 1 500 сўм сақланиб қолинган, мазкур нарх

2025 йил 1 апрелдан 1 800 сўмга ошади.

Олдиндан ҳақ тўлаш

2024 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахсларга етказиб бериладиган электр энергияси ва табиий газ учун тўловлар 100 фоиз олдиндан амалга оширилади. Ҳозирги кунда – 30 фоиз олдиндан тўлов мажбурий.

«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддасига кўра, оилавий корхона турар жойдан бир вақтнинг ўзида унда истиқомат қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш учун фойдаланган тақдирда, коммунал инфратузилма хизматлари (электр энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти) ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади.

Улашиш:

Бошқалар

6-май 2024, 13:57
1 957

Уй-жой учун субсидия олиш тартиблари ўзгартирилди. Нималарни билиш керак?

Ипотека асосида янги уй олаётганда кредитни суғурта қилиш бекор қилинди. Бир марталик субсидия миқдори 30 млн сўм этиб белгиланди.


16-май 2024, 04:11
1 908

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.


10-май 2024, 13:12
1 847

Ҳадя шартномаси бўйича муҳим қоидалар

Кўплаб фуқаролар бир-бирига ҳадялар беришади, лекин ҳадя шартномаси шартларига амал қилишмайди. Бу эса кейинчалик ҳадя шартномасининг ҳақиқий эмаслигига ёки ҳадянинг қайтариб олинишига сабаб бўлади. Hudud24.uz ушбу мақолада ҳадя шартномаси ҳақида маълумот беради.


3-май 2024, 13:49
1 264

Талабалар учун битирув аттестацияси: муҳим 8 қоида

ОТМ битирувчилари учун якуний давлат аттестациясининг турлари битирувчиларнинг иқтидори, хоҳиши ва таълим хусусиятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Фанлардан 4 баҳо олганларга ҳам «имтиёзли» диплом берилиши мумкин.