currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТадбиркорларнинг ортиқча сарсон бўлишига сабаб бўлувчи айрим нормалар тартибга солинди

Тадбиркорларнинг ортиқча сарсон бўлишига сабаб бўлувчи айрим нормалар тартибга солинди

Ўзбекистон

calendar

10.02.2026

eye

181

Тадбиркорларнинг ортиқча сарсон бўлишига сабаб бўлувчи айрим нормалар тартибга солинди

Қонун (ЎРҚ–1117-сон, 05.02.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

Киритилган ўзгартиришларга кўра, давлат ўрмон хўжалиги органлари ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерлари жисмоний ва юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали ижара ҳуқуқи асосида бериши мумкинлиги белгиланди.

Иқтисодий процессуал кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензия (рухсатнома)ларнинг амал қилиши 10 кундан ортиқ, лекин 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкинлиги белгиланди.

Илгари мазкур лицензияларнинг амал қилишини 10 иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб турилиши белгиланган эди. 

Шунингдек, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқ тўлаши белгиланди.

Илгари ушбу Қонунда мазкур солиқ  БҲМнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланган эди.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 434

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 373

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


27-март 2026, 07:04
1 021

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


18-март 2026, 09:11
1 002

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.