Ҳуқуқ
19.01.2024
3 592
74 соат дарс қолдирган барча талабалар ўқишдан четлаштириладими? Фанлардан ўтиш балини ололмаганларга нима бўлади? “Бюджет”да ўқиган талаба ўқишини қайта “бюджет”га тиклаши мумкинми? Кредит-модуль тизимида ўқийдиганлар-чи? Hudud24.uz қуйида ушбу масалаларга оид муҳим саволларга жавоб беради.
1. Талабалар қандай ҳолатларда ўқишдан четлаштирилади?
ўз хоҳишига биноан;
ўқишни бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
ўқув интизомини ва ОТМнинг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;
бир семестрда дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
контрактни ўз вақтида тўламаса (контрактда ўқиётганлар учун);
талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги учун;
суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди);
вафот этганлиги сабабли.
Контарктни ўз вақтида тўламаган, касаба уюшмаси аъзоси бўлган талабани ўқишдан четлаштириш касаба уюшмасининг ёзма розилиги билан амалга оширилади.
Ўқув интизомини ва ички тартиб-қоидалар ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлик учун талабани ўқишдан четлаштириш Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти билан ҳам келишилиши мумкин.
2. Фанлардан ўтиш балини ололмаганларга нима бўлади?
Белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаган (академик қарздор бўлган) талаба ректор буйруғи билан курсдан қолдирилади.
Академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талаба тўлов-контракт асосида ўқишини қуйи курсдан бошлаши мумкин.
Талаба ўқишдан четлаштирилганда, унга (ота-онаси ёки ҳуқуқий васийсига уларнинг аризаси билан) шахсий ҳужжатлари, академик маълумотнома топширилади ва уларнинг нусхаси шахсий йиғма жилдга тикиб қўйилади.
3. Кредит-модуль тизимида ўқиётганлар ҳам дарс соатларини қолдирса чора кўриладими?
Ҳа. Битта фан учун ажратилган аудитория соатининг 25 фоизи ва ундан кўп соатни сабабсиз қолдирган талаба ушбу фандан четлаштирилиб, якуний назоратга киритилмайди.
Талаба мазкур фан бўйича кредитларни ўзлаштирмаган ҳисобланади.
Якуний назорат турига киритилмаган ёки кирмаган, шунингдек, ушбу назорат тури бўйича қониқарсиз баҳо олган талаба академик қарздор ҳисобланади.
Академик қарздор талабалар таътилда ёки кейинги семестрларда ўзлаштирилмаган кредитлар миқдорига мос контракт тўлаб ўзлаштирилмаган фанларни ўз ҳисобидан қайта ўқиши мумкин.
4. Кредит-модуль тизимида курсдан курсга ўтказишда GPA қиймати неча бўлиши керак?
Талабаларни курсдан курсга ўтказиш унинг GPA қийматини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
ОТМлар GPA кўрсаткичини 2,4 — 3,0 оралиғида мустақил белгилаш ҳуқуқига эга. Ўтиш баллини тўплай олмаган талаба қайта ўқиш учун курсдан курсга қолдирилади.
Шунингдек, бакалавриат талабаси 1-курсга қабул қилинганидан кейин 8 йилда, магистратура талабаси эса 4 йилда ўқишни тугатиши керак.
5. Ўқишга қайта тиклаш бўйича аризалар қачон берилади?
Ўқишни қайта тиклаш бўйича аризалар бир йилда икки марта қабул қилинади:
кузги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш – 15 июлдан 5 августгача;
баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш – 15 январдан 25 январгача давом этади.
Аризалар кўриб чиқилиб ўқишга тиклаш ёки рад этиш бўйича қарор:
кузги семестр учун – 5 августдан 30 августгача;
баҳорги семестр учун – 25 январдан 15 февралгача қабул қилинади.
6. “Бюджет”да ўқиганлар ўқиши “бюджет” асосида тикланадими?
Барча ўқиш шакллари бўйича ўқишни қайта тиклаш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Фақат “бюджет”да ўқиган қуйидаги талабаларнинг ўқиши “бюджет” шаклида тикланиши мумкин:
етимлар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, академик таътилдан ўз вақтида қайтганлар;
давлат буюртмаси билан хорижга ўқишга юборилган ва белгиланган муддатда қайтган талабалар.
Дилмурод Ражабоев,
Hudud24.uz колумнисти
Улашиш:
Бошқалар
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?
Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?
Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.
Айрим талабаларнинг контракт пулини тўлаш муддати узайди
Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
10 августгача йўналиш танламаган абитуриентлар ОТМга қабул қилинмайди
Абитуриентлар 10 августга қадар (шу куни ҳам) олий таълим муассасалари йўналишларини танлашлари талаб этилади.
Ўзбекистондаги икки ОТМ дунё университетлари ТОП-1000 талигига кирди
"QS World University Rankings-2025" натижалари эълон қилинди.
Иккита ОТМ шаҳар марказидан Сергилига кўчирилиши режалаштирилмоқда
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институти Сергили туманига кўчирилиши таклиф этилмоқда.