currencies image

12 413,79 UZS

52,65

usd

currencies image

14 468,27 UZS

48,90

eur

currencies image

154,86 UZS

0,56

ru



АсосийЯнгиликларТалабаларга нечанчи курсдан бошлаб ишлашга рухсат этилади?

Талабаларга нечанчи курсдан бошлаб ишлашга рухсат этилади?

Ҳуқуқ

calendar

20.08.2025

eye

63

Талабаларга нечанчи курсдан бошлаб ишлашга рухсат этилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 8-бандида Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-4-курсларидан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланиши кўрсатиб ўтилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг “Олий таълим тўғрисида”ги Низомини тасдиқлаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2003 йил 22 февраль куни №1222-сон билан давлат рўйхатидан ўтган) 9-сон буйруғининг 50-бандига мувофиқ кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ўқишдан бўш вақтларида олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишлашлари мумкинлиги ҳам белгиланган.

Юқорида қайд этиб ўтилган норматив ҳужжатларга кўра, талабалар фақат таълимдан бўш вақтида ишлаш ҳуқуқига эгадирлар.

Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 115-моддасига мувофиқ, ходимнинг иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ошмаслиги керак. Содда қилиб айтганимизда, 6 кунлик иш ҳафтаси жорий этилган корхона, муассаса, ташкилотларда кунлик 7 соатни ташкил қилади, 5 кунлик иш ҳафтаси жорий этилган ташкилотларда эса, иш вақти кунлик 8 соатдан ортиқ бўлмаслиги шартлиги белгиланган. Таъкидлаб ўтиш керакки, талабалар ўқишига халақит бермаган ҳолда 0,5 ставкада бироқ агар талабанинг бўш вақти етадиган бўлса, у ҳолда талабалар тўлиқ 1 ставкада ҳам асосий ходим сифатида ишлашлари мумкин.

Бундан ташқари, қонунчиликда иш берувчи ишни таълим билан бирга қўшиб олиб бораётган ходимлар учун бир қатор имтиёзлар бериши ҳам белгиланган. Жумладан, Меҳнат кодексининг 249-моддасига мувофиқ таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараётган ходимлар меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда иш жойидан ҳақ тўланадиган қўшимча таътилга чиқиш ҳамда қисқартирилган иш ҳафтаси шароитида ишлаш ва бошқа имтиёзлар олиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 253-моддаси талабига асосан, талабаларнинг йиллик таътилларини ҳисобга олган ҳолда иш берувчи ушбу тоифадаги ходимларга уларнинг хоҳишига коъра имтиҳонлар ва сессиялар вақтига тўғрилаб таътил бериши лозимлиги ҳам белгиланган. Хулоса қиладиган бўлсак, ОТМнинг кундузги, кечки ва сиртқи бўлимларида 3- 4-курсларида таълим олаётган талабалар меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишлашлари мумкин.

Лекин буни иш берувчилар талабаларга фақат куннинг иккинчи ярмидагина ишлашга рухсат берилган, деб тушунмаслиги керак. Чунки бошқа юқори турувчи ва устувор қонун ҳужжатларидаги умумнормалар ҳар қандай шахсларнинг, жумладан, талабаларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳам бирдек эътироф этади.

Шунингдек, Меҳнат кодексида ишни таълим билан бирга олиб бораётган ходимларга компенсация ва кафолатлар белгиланган. Талаба ўқишдан бўш вақтларда бемалол ишлаши мумкин. Меҳнат кодексининг 383-моддасида иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқитилаётган, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтаётган, шунингдек, ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ходимларга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт. Яъни, иш берувчи талаба эканини асос қилиб ишга қабул қилишни ғайриқонуний рад этиш мумкин эмас. Унга меҳнат қонунчилигида белгиланган имкониятларни яратиб бериши керак.

Бундан ташқари, талабаларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътили, қисқартирилган иш ҳафтаси ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ўзга кафолатлар берилади. Шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган талабаларга меҳнат таътили, иш берувчи, уларнинг хоҳишига кўра, бакалавриат талабалари чун давлат аттестацияси ва битирув малака ишини ҳимоя қилиш, магистратура талабалари учун магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш вақтига ёхуд имтиҳонлар ва лаборатория-имтиҳон сессиялари вақтига тўғрилаб бериши шарт. Олий таълим муассасасига ўқишга ҳужжат топширмоқчи бўлса, иш берувчи ушбу ходимга иш ҳақи сақланмаган ҳолда 15 календарь кун таътил беради.

Меҳнат қонунчилигида кечки ҳамда сиртқи таълим шаклида ўқийдиган ходимларга ҳам кафолатлар белгиланган. Кодекснинг 385-моддасига кўра, олий талим ташкилотларида кечки таълим шаклида офлайн ўқиётган биринчи ва иккинчи курс талабаларига камида йигирма календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида камида ўн календарь кун, олий ва ўрта махсус талим ташкилотларида сиртқи талим шаклида ўқиётганларга эса камида ўттиз кун, олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида учинчи ундан юқори курсларда ўқиётганларга камида ўттиз календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида камида йигирма календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим, касб хунар таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади. Талабалик давридаги меҳнат фаолияти ҳам иш стажига киритилади.

Эргашев Одилжон,
Сирдарё тумани адлия бўлими
ЙХКМ Бош юрисконсульти

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 444

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


24-июл 2025, 11:49
1 207

Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?

Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.


8-август 2025, 06:28
1 093

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 067

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.