currencies image

12 413,79 UZS

52,65

usd

currencies image

14 468,27 UZS

48,90

eur

currencies image

154,86 UZS

0,56

ru



АсосийЯнгиликларТалабаларни ОТМ ётоқхоналарига қабул қилиш тартиби: муҳим 6 қоида

Талабаларни ОТМ ётоқхоналарига қабул қилиш тартиби: муҳим 6 қоида

Ҳуқуқ

calendar

21.08.2025

eye

58

Талабаларни ОТМ ётоқхоналарига қабул қилиш тартиби: муҳим 6 қоида

Талабаларни ОТМ ётоқхонасига қабул қилиш my.gov.uz ёки давлат хизматлари марказлари орқали берилган йўлланма асосида амалга оширилади.Талабаларни талабалар турар жойига йўлланмасиз қабул қилиш тақиқланади.

 

1. Ётоқхонага жойлашиш учун ариза кимга берилади?

Талабалар ётоқхонага фақат my.gov.uz портали ёки давлат хизматлари марказлари орқали расмий берилган йўлланма асосида жойлаштирилади.

Йўлланма олиш учун аризаларни 1 августдан бошлаб, ўқув йили тугагунга қадар давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали топшириш мумкин.

Йўлланмасиз талабалар турар жойига қабул қилиш қатъиян тақиқланади. Жойлаштириш учун берилган йўлланма фақат ўша ўқув йили давомида амал қилади.

2. Аризада камчиликлар аниқланса тузатишга вақт берилади

Агар аризада камчиликлар топилса, ариза берувчига уларни тузатиш учун 5 иш куни муддат берилади. Белгиланган вақт ичида хатолар бартараф этилмаса ёки аризада асоссиз ёлғон маълумотлар кўрсатилган бўлса, давлат хизмати кўрсатиш рад этилади. Шу билан бирга, аризани кўрсатилган ҳолатлардан ташқари бошқа сабабларга кўра рад этиш ман этилади.

3. Йўлланма чиққанидан сўнг 10 иш кунида талаба шартнома қилиши керак

Ётоқхонада ўринлар бўшаган кунда йўлланмалар аввал имтиёзга эга талабалар рўйхати, сўнгра умумий навбатдаги талабалар рўйхати асосида автоматик равишда шакллантирилади.

Талабани ётоқхонага жойлаштириш жараёни ОТМ ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузиш орқали расмийлаштирилади.

Агар йўлланма берилганидан сўнг талаба 10 иш куни ичида ОТМ билан шартнома тузмаса ёки биринчи ойлик тўловни амалга оширмаса, йўлланма бекор қилинади.

Ётоқхона учун ойлик тўлов миқдори ва тўлаш муддатлари олий таълим муассасаси томонидан белгиланиб, шартномада кўрсатилади.

4. Иқтидорли талабалар биринчи қабул қилинади

Қуйидаги талабалар ётоқхона олишда устунликка эга:

“Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оила (аёл) фарзандлари;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;

хорижий давлат фуқароси бўлган талабалар;

бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;

халқаро ва республика миқёсидаги фан олимпиадаларида ғолиб бўлган талабалар;

Заковат интеллектуал ўйинлари республика босқичи ғолиблари;

Йил талабаси кўрик-танлови республика босқичи ғолиблари;

Талабалар театр студиялари танловининг республика босқичи ғолиблари;

талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар.

5. Биринчи курс талабаларига кўпроқ жой берилади

Имтиёзга эга бўлмаган, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонадаги ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:

1-курс талабалари учун 55 — 65 фоизи;

2-курс талабалари учун 15 — 20 фоизи;

3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20 — 25 фоизгача ажратилади.

Бунда:

курсларга ажратилган, бироқ тўлмай қолган ўринлар аввало қуйи курс талабалари орасида, сўнг курсларнинг ортиб бориши тартибига қатъий амал қилган ҳолда юқори курс талабалари орасида қайта тақсимланади;

олий таълим муассасаси томонидан талабалар турар жойидаги ўринлар сони умумий рўйхат бўйича факультетлар кесимида тақсимланиши мумкин.

6. Имтиёзга эга бўлмаганлар ҳам мезонлар асосида танлаб олинади

Умумий рўйхатга киритиладиган талабалар қуйидаги кетма-кетлик асосида талабалар турар жойига жойлаштирилади:

— битта оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-контракт асосида ўқиётган оила фарзандлари;

— кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар;

— талаба қизлар;

— бакалавриат босқичида ўқиётган талабалар;

— олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуддан бошқа ҳудудда доимий яшовчи талабалар;

— ариза берилган сана бўйича навбат асосида.

hudud24.uz колумнисти
Дилмурод Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 444

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


24-июл 2025, 11:49
1 207

Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?

Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.


8-август 2025, 06:28
1 093

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 067

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.