currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларТалабаларни ётоқхона билан таъминлаш ёки квартира харажатларини қоплаб бериш: муҳим 10 саволга 10 жавоб

Талабаларни ётоқхона билан таъминлаш ёки квартира харажатларини қоплаб бериш: муҳим 10 саволга 10 жавоб

Ўзбекистон

calendar

14.08.2023

eye

7 436

Талабаларни ётоқхона билан таъминлаш ёки квартира харажатларини қоплаб бериш: муҳим 10 саволга 10 жавоб

Кимлар ётоқхонага жойлашишда устунлик ҳуқуқига эга? Ётоқхона пулидан кимлар озод қилиниши мумкин? Ётоқхонага жойлаша олмаган талабаларнинг кватира харажатларини қоплаб бериш тартиби қандай? Қуйидаги мақолада шу ва бошқа саволларга жавоб берилган. 1. Ётоқхона кимларга берилади? Бошқа ҳудуддан келиб ўқиётган ва ўқиш жойида ўзининг ёки ота-онасининг уйи бўлмаган талабалар ётоқхона билан таъминланади. 2. Ётоқхонага жойлашишда кимларга устунлик берилади? Ётоқхонага талаб ва эҳтиёж юқори бўлганида талабалар қуйидаги мезонлар асосида кетма-кет жойлаштирилади: – чин етим талабалар; – “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари; – ногиронлиги бўлган талабалар; – ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар (шунингдек, турли ижтимоий дафтарга киритилган оилаларнинг фарзандлари, 2 ёки ундан кўп контрактда ўқиётган оилаларнинг фарзандлари); – чет-эллик талабалар; – 1-2 курс талабалари; – талаба қизлар; – ёшлар иттифоқининг фаоллари; – халқаро миқёсдаги фан олимпиадалари ғолиблари; – ётоқхонада талабалар кенгаши раиси, қават сардори ва бошқа жиҳатлари билан доимий фаоллик кўрсатган талабалар. 3. Ётоқхона тўловида кимларга имтиёз берилиши мумкин? Ётоқхона тўлови бўйича имтиёзни ОТМ Кенгаши белгилайди ва бу имтиёз қуйидагиларга берилиши мумкин: – кўз касалликлари бўйича 1-2-гуруҳ ногиронлари, чин етимлар (ота-онасининг ҳар иккиси вафот этганлар) ва етимлар (ота-оналаридан бири вафот этганлар), Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар – ётоқхона тўловларидан бутунлай озод этиш тарзида; – умумий касалликлар бўйича 2-гуруҳ ногиронлари, вазифасини намунали бажараётган талабалар Кенгаши раиси, қават сардори ҳамда ётоқхона кутубхонаси учун масъул талабалар – умумий тўловдан 50 фоиз чегирма тарзида. !!!Имтиёзни ОТМ Кенгаши белгилайди 4. Ижара тўловининг бир қисми барча талабаларга қоплаб бериладими? Йўқ, ётоқхона билан таъминланмаган ва ижарада турган талабаларнинг 60 фоизиники қоплаб берилади. Бунда ижара тўлови қоплаб бериладиган талабалар ижтимоий мезонлар асосида аниқланади (мезонлар қуйида келтирилади). Ижаранинг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм), қолган ҳудудларда – БҲМнинг ярим бараварини (165 минг сўм) ташкил қилади. Ижара шартномаси солиқ органларида рўйхатдан ўтказилган бўлиши лозим (ижара шартномаси билан боғлиқ тартиблар бу ерда). 5. Битта квартирада бир нечта талаба турса, қайси талаба учун ижара тўлови берилади? Битта уйда 2 ва ундан кўп талаба ижарада бирга яшаганда уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилиши керак. Бунда ижара учун тўлов уйда ижарада турган барча талабалар ўртасида тенг бўлинади ҳамда ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ҳар бир талабага тўғри келадиган ижара суммасидан келиб чиқиб амалга оширилади. Масалан, битта квартирада 4 та талаба биргаликда яшайди ва ижара тўлови 4 млн сўм деб белгиланган. Бунда 4 млн сўм 4 та талаба ўртасида тенг тақсимланади яъни ҳар бирига 1 млн сўмдан тўғри келади, уларнинг ҳар бирига 330 минг сўмдан компенсаци берилади. 6. “Грант”да ўқийдиганларга ҳам ижара учун тўлов қоплаб бериладими? Ижара учун тўлов фақат кундузги таълимда, “бюджет” ёки контрактда ўқишидан қатъи назар асосида таҳсил олишидан қатъи назар, ижарада яшаётган талабаларга берилади. 7. Кимга мурожаат қилиш керак? Ижара учун тўловни олиш учун талабалар факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки талабаларни турар жой билан таъминлаш бўлимига икки нусхада анкета-ариза билан мурожаат қилади. Ижара тўлови ўқув йили давомида, яъни ҳар йили 1 сентябрдан 1 июлгача қоплаб берилади. 8. Кимларга биринчи навбатда устунлик берилади? Аризага қуйидагиларни тасдиқловчи маълумот илова қилиниши лозим ва ижара тўловини тўлаш шу мезонлар асосида аниқланади:

  • кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари бўлганлиги;
  • боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар фарзандлари бўлганлиги;
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар; тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлар;
  • васийлик ёки ҳомийлик белгиланган ва оилага тарбияга (патронат) олинган болалар;
  • “Темир дафтар”га киритилган оила фарзанди бўлганлар;
  • онаси “Аёллар дафтари”га киритилган оила фарзанди бўлганлар;
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг фарзандлари;
  • оила аъзолари “Меҳнат-миграция” дастурида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги;
  • ота-онаси ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлиги;
  • ОТМда икки ва ундан ортиқ фарзанди контрактда ўқиётган оилалар фарзанди бўлганлар;
  • ОТМда ўрнак кўрсатганлиги ва фаол бўлганлиги (фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари, кўрик танловлар ғолиблари, кўрсаткичлари юқори бўлган, маънавий-маърифий ва спорт тадбирларида фаол қатнашганлиги, жамоатчилик асосида тарғибот гуруҳларидаги волонтёрлик фаолияти).
9. Аризани кўриб чиқиш тартиби қандай? Ариза берилганидан сўнг бир ҳафтада талабанинг юқоридаги ижтимоий мезонларга мувофиқлиги ўрганилади. Шундан сўнг, ҳужжатлар ижарани қоплаб бериш бўйича махсус комиссияга берилади (комиссиянинг намунавий таркиби бу ерда). Комиссия ҳужжатларни ўрганиб чиқиб 1 кунда қарор қабул қилади. Зарурат бўлганда, маълумотларга аниқлик киритиш учун талабалар Комиссия йиғилишига суҳбат учун чақирилиши мумкин. Комиссия томонидан ижара тўловини қоплаб бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор чиқарилади ва мазкур қарор асосида ректор буйруғи қабул қилиниб ижара тўлови қоплаб берилади. 10. Ариза қайси ҳолатларда рад этилади? Ариза рад этилганда у асослантирилган бўлиши лозим. Қуйидаги ҳолатларда ариза рад этилиши мумкин:
  • юқорида санаб ўтилган ижтимоий тоифаларга оид маълумот ёки ҳужжат тўлиқ тақдим этилмаганда;
  • тақдим этилган маълумотлар мезонларга мос келмаганда;
  • талаба ижара шартномасида кўрсатилган манзилда яшамаганда, ижарада яшаётган уй талабанинг ота-онасига тегишли бўлганда, ижара шартномаси тегишли тартибда расмийлаштирилмаганда;
  • ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда;
  • ариза уни қабул қилишнинг охирги муддатитугагандан кейин берилганда.

Дилмурод Ражабоев “Hudud24.uz” колумнисти.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 794

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 725

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 04:36
1 621

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


13-ноябр 2024, 12:35
1 615

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
13-октябр 2023, 13:39
915

Тошкентда 18 ёшли талаба қиз ўзини метро поезди тагига ташламоқчи бўлди

ИИО ходими қиз бола электр поезди станцияга яқинлашаётган пайтда рельсга сакраб тушганини пайқаб қолган.

cover image
14-сентябр 2023, 15:05
2 164

Талабалар қандай асарларни ўқиши керак? 10 та китоб рўйхати

Талабалик даври кўплаб имкониятлар қатори китоб ўқишга ҳам вақт, иштиёқ ва қизиқиш кучли бўлиши билан ажралиб туради. Олтин даврнинг олтин лаҳзаларини яхши китобларга сарфлаш, мазмунли ва манфаатли ўтказиш учун hudud24.uz ҳар бир талаба ўқиши лозим бўлган 10 та китобни тавсия этади.

cover image
12-сентябр 2023, 05:50
512

Тошкентда квартира ижарага олиш энг мақбул нархда бўлган ҳудудлар қайсилиги айтилди

Таҳлилларга кўра, ўтган йилга нисбатан пойтахтда ижаранинг ўртача нархи 2,3 фоизга ошган.

cover image
6-сентябр 2023, 13:07
769

Ўзбекистонда қанча талаба бор?

Республикадаги ОТМлар ва уларда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича маълумот берилди.