Ўзбекистон
10.04.2023
1 873

Президент топшириғи билан "Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2023 йил биринчи мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн. сўм маблағ ажратилади. Манбада келтирилишича, "Ташаббусли бюджет" жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида таълим, соғлиқни сақлаш, спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ҳар бири 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган лойиҳалар таҳлили ўтказилиб, 2024 йил учун бюджет сўровида уларни таъмирлаш, жиҳозлаш ва харид қилиш харажатларини рўйхатга киритиш кўзда тутилади. Натижада республикадаги 164 та мактаб, 30 та боғча ва 32 та тиббиёт муассасаларида таъмирлаш, жиҳозлаш ва бошқа лойиҳаларда белгиланган ишларни амалга ошириш учун 304,6 млрд. сўм қўшимча маблағ ажратилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.