currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТашкилот “конституцияси” нима учун керак?

Ташкилот “конституцияси” нима учун керак?

Ҳуқуқ

calendar

24.12.2025

eye

167

Ташкилот “конституцияси” нима учун керак?

Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) устави – бу ташкилотнинг энг муҳим ҳужжати бўлиб, унинг фаолиятини тартибга солувчи асосий қоидалар мажмуасидир. Уни компаниянинг “конституцияси” дейиш мумкин.

Уставсиз МЧЖни давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин эмас. У ташкилотнинг қонуний тузилишини, аъзолар ўртасидаги муносабатларни, ҳуқуқ ва мажбуриятларни аниқ белгилаб беради. Бундан ташқари юзага келиши мумкин бўлган келишмовчиликларни уставдаги қоидалар асосида ҳал этишга ёрдам беради.

Уставда мавжуд бўлиши шарт бўлган асосий бандлар бор.

Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган жамият тўғрисида”ги Қонуни талабларига кўра, уставда қуйидаги маълумотлар албатта акс этиши керак:

— жамиятнинг тўлиқ ва қисқартирилган фирма номи;

— жамият фаолиятининг предмети;

— жамиятнинг почта манзили тўғрисидаги маълумотлар;

— жамият органларининг таркиби ва ваколатлари тўғрисидаги, шу жумладан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига кирувчи масалалар тўғрисидаги, жамият органлари томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги, шу жумладан қарорлар бир овоздан ёки квалификацион кўпчилик овоз билан қабул қилинадиган масалалар тўғрисидаги маълумотлар;

— жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори тўғрисидаги маълумотлар;

— жамият ҳар бир иштирокчиси улушининг миқдори ва номинал қиймати тўғрисидаги маълумотлар;

— жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

— жамият иштирокчисининг жамиятдан чиқиш тартиби ва унинг оқибатлари тўғрисидаги маълумотлар;

— жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушнинг (улуш бир қисмининг) бошқа шахсга ўтиши тартиби тўғрисидаги маълумотлар;

— жамиятнинг ҳужжатларини сақлаш тартиби ҳамда жамият томонидан жамият иштирокчиларига ва бошқа шахсларга ахборот тақдим этиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;

— жамиятнинг ваколатхоналари ва филиаллари тўғрисидаги маълумотлар;

— Олдинги таҳрирга қаранг.

— қонунчиликка зид бўлмаган бошқа маълумотлар.

 

Хулоса қилиб айтганда, МЧЖ устави – бу оддий қоғозлар тўплами эмас, балки бизнеснинг асосий йўриқномасидир. Унинг ҳар бир банди компаниянинг келажакдаги фаолиятига таъсир қилади, шунинг учун уни тузишда юридик нормаларга қатъий риоя қилиш ва ташкилотнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш муҳимдир.

Янги тузилаётган МЧЖ ўз уставини шакллантиришда юристга мурожаат этиши шартми? Йўқ, албатта.

Кичик бизнес ва кам таъминланган аҳолига ҳуқуқий маслаҳат бериш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қабул қилишнинг янги тизимини жорий этиш, адвокатлар иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш имкониятини яратиш мақсадида йўлга қўйилган, www.yurxizmat.uz – Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” ахборот тизими орқали МЧЖ уставини тез, осон ва мутлақо бепул тўлдириш ва юклаб олиш мумкин.

Бунинг учун қуйидаги ҳаволага ўтиш кифоя: 

https://yurxizmat.uz/uz/document/12 

 

 

 

Улашиш:

Бошқалар

13-декабр 2025, 07:44
582

Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?

Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.


10-декабр 2025, 12:52
447

Фуқаролар тўлаган солиғи қайси йўналишларга ишлатилганини билиб боради

Давлат солиқ тизимини янгилаш, фуқаролар ва тадбиркорларга қулай муҳит яратиш бўйича кўп ислоҳотлар қиляпти.


19-декабр 2025, 03:34
418

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


18-декабр 2025, 04:18
402

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.