Ҳуқуқ
18.12.2025
820

Халқаро Меҳнат ташкилоти томонидан 1958 йил 25 июнда қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси томонидан 1997 йил 30 августда ратификация қилинган “Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисидаги 111-Конвенциясида ” “ирқ, тана ранги, жинс, дин, сиёсий қарашлар, миллий мансублик ёки ижтимоий келиб чиқиш белгилари асосидаги, меҳнат ёки иш турлари соҳасидаги муомала ёки имкониятлар тенглигининг йўқолишига ёки путур етказилишига олиб келувчи ҳар қандай фарқлаш, йўл қўймаслик ёки устун қўйиш камситиш деб хисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 3-моддасида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий принциплари ўз ифодасини топган бўлиб, улар тўлиқ ХМТ нинг конвенциялари нормаларига мос келади(3-модда).
Шарҳланаётган норманинг мазмуни эса Меҳнат Кодексининг 4-моддасида ўз аксини топган.
Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган меҳнат шартномаси шартлари, масалан, амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради. Aгар бундай шарт меҳнат шартномасига киритилган бўлса, у ҳақиқий эмас.
Биринчидан, бу ҳолат ходимнинг аҳволини қонунчиликка нисбатан ёмонлаштиради. Меҳнат кодексининг 131-моддаси дастлабки синов даврида ходимга меҳнат қонунчилиги ва меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар тўлиқ қўлланилади.
Иккинчидан, бу ҳолат камситувчи хусусиятга эга. Aлбатта, ходимнинг иш ҳақи миқдори ушбу унинг иш стажига боғлиқ бўлиши мумкин. Бироқ, иш ҳақи миқдорининг иш стажига боғлиқлиги ходимни ёллашда дастлабки синов ўрнатилиши ёки ўрнатилмаслиги билан боғлиқ бўлмаслиги керак. Ходим билан тузилган меҳнат шартномасига дастлабки синов даврида унинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг камайтирилган миқдорда амалга оширилиши шартини киритилиши, худди шу ишни бажариш учун дастлабки синов муддатисиз ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан унинг меҳнатига ҳақ олиш ҳуқуқини асоссиз равишда чеклайди.
Яна бир мисол. Меҳнат кодексининг 112 – моддасида ходимлар билан муддатли меҳнат шартномаси тузилган ҳолатлар рўйхати, меҳнат кодексининг 113-моддасида эса ходимлар билан бундай шартнома тузилиши мумкин бўлган ҳолатлар рўйхати келтирилган. Aгар ходим ушбу ҳолатларда эмас, балки пенсия ёшига етганлиги сабабли муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишга ёлланган бўлса, унда бундай ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузиш шарти ҳақиқий эмас, чунки бу ҳолда ёшга қараб камситиш мавжуд.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.