currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларТаътил вақтида қандай китоблар ўқиган маъқул? Ўқувчиларга энг яхши 10 та китоб рўйхати

Таътил вақтида қандай китоблар ўқиган маъқул? Ўқувчиларга энг яхши 10 та китоб рўйхати

Ўзбекистон

calendar

19.10.2023

eye

1 033

Таътил вақтида қандай китоблар ўқиган маъқул? Ўқувчиларга энг яхши 10 та китоб рўйхати

Мактабларда 3 ноябрдан 1 чорак якунланиб, ўқувчиларга бир ҳафталик таътил берилади. Вақтни мазмунли ўтказиш учун энг яхши танлов — китоб ўқиш. Hudud24.uz таътил вақтида ўқувчилар зерикиб қолмаслиги учун бир қанча китобларни тавсия этади. Тавсиялар букблогер Маҳин Нурсаидова томонидан берилмоқда.

  1. Худойберди Тўхтабоев. Беш болали йигитча
Жанни Родарининг назарига тушган таниқли болалар ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг “Беш болали йигитча” асари бир нафасда ўқилиши, қизиқарлилиги ҳамда асардан олинажак хулосасининг бўлиқлиги билан бошқа китоблардан ажралиб туради. Ёзувчи асар қаҳрамони орқали “етим бола” образини талқин қилади. “Етим бола” образи ёш китобхонларга эзгу фазилатларни ўзлаштириш, бахтли келажакка ишониш ва ҳаёт учун курашишга кўмаклашади. Бир ўтиришда ўқиладиган мазкур китобни бошласангиз, ҳамма ишингизни йиғиштириб қўйган ҳолда ичига кириб кетасиз ва қандай тугатганингизни билмай қоласиз.
  1. Марк Твен. Том Сойер ва унинг саргузаштлари
Америкалик ёзувчи Марк Твен қаламига мансуб мазкур роман 1894 йилда ёзилган. Ёш, қизиққон, шўх, оғир вазиятлардан ҳам қийналмай ўта оладиган уддабурон Том Сойер ҳақида ҳикоя қилинадиган мазкур асар бутун дунё болаларининг севимли адабиётлари қаторига киритилган. Ғайритабиий ҳаёллар оламида сайр қилувчи Том асар давомида ҳаммани лол қолдиради. Доимо унга ишонқирамай қарайдиган устози, шўхликларига тоқатсиз муносабатда бўладиган Полли хола ҳам охир-оқибат Томга тан беришади. Қув ва ўжар Том Сойернинг ҳикояси сизга ёқиши аниқ.
  1. Антуан де Цент-Экзюпери. Кичкина шаҳзода
“Кичкина шаҳзода” асл касби учувчи ҳисобланган Антуан де Сент-Экзюперининг энг машҳур асари ҳисобланади. Асарда Кичкина шаҳзода коинотдаги турли сайёраларга, шу ўринда, Ерга ташриф буюрганлиги ҳақида ҳикоя қилинади. Ёлғизлик, дўстлик, севги ва йўқотиш мавзуларига бағишланган мазкур асар илк маротаба 1943 йил 6 апрелда Нью-Йоркда нашр этилган. Китобдаги расмлар муаллифнинг ўзи томонидан яратилган бўлиб, мазкур тасвирларсиз китобни тасаввур қилиб бўлмайди. Кичкина шаҳзода географнинг маслаҳати билан Ерга ташриф буюради, у ерда самолёт ҳалокатга учраган учувчидан ташқари бошқа қаҳрамонлар билан учрашади ва улар билан мулоқот қилиб, кўп муҳим нарсаларни ўрганади. Асар Хайриддин Султонов томонидан ўзбек тилига ўгирилган.
  1. Туроб Тўла. Етти зоғора қиссаси
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон халқ шоири Туроб Тўла томонидан 1981 йилда дунё юзини кўрган “Етти зоғора қиссаси” асари бир неча насрий жанрларда яратилган катта-кичик ҳикоялар ягона сюжет ипига моҳирлик билан тизилгани билан бошқа асарлардан ажралиб туради. Улар орасида шоирнинг ўз болалиги билан боғлиқ ҳаётий ҳикоялар, кексалардан эшитган ривоят, афсона, эртак ва чўпчаклар, ўзи тўқиган ибратли воқеалар ҳам китобхонни ўзига ипсиз боғлаб олади. Асардаги бадиий лавҳаларни бир-бирига мазмунан ва руҳан боғлаб турувчи қаҳрамонлар — Тоштемир ва Бахшилла махсум тилидан ҳикоя қилинувчи мазкур асар яқин орада нашр этилмаганлиги кишини бироз ранжитади. Лекин синчков китобхонлар мазкур асарни, албатта, топиб ўқийди деган умиддамиз.
  1. Одил Ёқубов. Музқаймоқ
Одил Ёқубовнинг гарчи ҳикоя жанрида яратилган бўлса-да, унча-мунча романлардан кўра салмоқли тош босадиган “Музқаймоқ” ҳикояси автобиографик характерга эга бўлса-да, бадиийлиги жиҳатдан ҳам анча юксак. ХХ асрда халқимиз бошига кулфат бўлиб келган қатағон балоси ёзувчининг ҳаётини ҳам четлаб ўтмаган. Ўша машъум кунлар даҳшати бола тилидан ҳикоя қилинган асарни ўқиб мустабид тузумнинг ёвузликлари тўғрисида тўла тасаввурга эга бўласиз. Меҳнаткаш, ҳалол, садоқатли инсоннинг бир кунда душманга айланиши, атрофдагиларнинг бирданига ўзгариб қолиши мурғак гўдакнинг бир кунда катта одамга айланиб қолишига сабаб бўлади. “Музқаймоқ” ҳикоясини ўқишдан олдин қўлингизга рўмолча олволинг. Чунки бу асарни йиғламасдан ўқишнинг имкони йўқ.
  1. Саид Аҳмад. Қоракўз мажнун
“Қоракўз мажнун” Саид Аҳмаднинг мустақиллик йилларида ёзган энг яхши ҳикоялари сирасига киради. Кексайиб қолган Саодат ая бир неча йиллардан бери ҳарбийга кетиб, Русия томонларда уйланиб, бола-чақали бўлган ўғли Бўрихонни интизорлик билан кутади, ҳар куни намозларида уни келишини сўраб, ёлворади. Ниҳоят нолалари худога етиб бориб, бир куни ўғли кириб келади. Ўз тилини унутган, бир алпоздаги, ароқ ҳиди гупуриб турган ўғлини бағрига босган онанинг ичидан баъзи ҳиссиётлар ўтса ҳам, ташига чиқармайди, боласининг эсон-омон келганига шукрона айтади. Бироқ... Бир воқеа бўладики, кампирнинг сочлари бир кечада тўлиқ оқаришига, қалби чилпарчин бўлишига сабаб бўлади. Узоқ йил хонадонга хизмат қилган ит — Қоракўз образи орқали садоқат рамзини яратган Саид Аҳмаднинг мазкур асари ҳали-ҳануз ўз аҳамиятини йўқотмаган ва умид қиламизки ёш китобхонларнинг ҳам севимли асарлари қаторига кира олади.
  1. Тоғай Мурод. От кишнаган оқшом
Ўзбекнинг асл ёзувчиси ҳисобланган Тоғай Мурод томонидан ёзилган “От кишнаган оқшом” қиссаси чоп қилиниши билан халқимиз орасида жуда тез довруқ қозонди. Чунки бу асарда ўша давр адабиётида камдан-кам тилга олинадиган ижтимоий-иқтисодий муаммолар, турфа иллатлар бадиий жиҳатдан таъсирчан ва ишонарли тарзда очиб берилганди. Асардаги қишлоқ меҳнаткашларининг оғир қисмати, катта-кичик раҳбарларнинг уларга беписанд муносабати, одамлардаги покиза ҳис-туйғуларнинг топталиши, куппа-кундуз куни бўлаётган адолатсизликлар тасвир ва талқини ҳақиқатга ташна ўқувчиларнинг қизғин эътирофига сабабчи бўлди. Одам болаларидан чексиз адолатсизлик, номардлик, ваҳшийлик кўрган қисса қаҳрамони Зиёдулла чавандоз ўзининг севимли, вафодор ва бир умрга садоқатли отидан нажот тилайди! Ўзгача тил ва ўзгача бадииятда ёзилган мазкур асарни албатта ўқиб кўринг.
  1. Анвар Обиджон. Мешполвон жангга отланди
Халқ оғзаки ижоди ва бадииятни маҳорат билан қориштира олган ўзбек ҳажвий адабиётининг юксак намояндаси Анвар Обиджон ўз асари тўғрисида қуйидагича фикр билдиради: “Айтишларига қараганда, ўша омадли Мешполвон келажакда ўз ишлари афсонага айланиб, номи тарихда қолишини ҳали билмаган чоғларидаёқ, ташқи қиёфаси билан бошқалардан яққол ажралиб тураркан: икки лунжи ноғора, бети офтобдан зоғора, жағида эшак тепкиси нақшлаган чандиқ, қорни нақ қирқ пудлик сандиқ, бурни мушукникидек пучуқ, елкаси баайни ҳурпайган чумчуқ, бўйни олдинга энкайган, қулоқлари динкайган, оёқ босиши иланг-биланг, боши Ёзёвон чўлидек яп-яланг, кўринишидан камгап-у анқов, аслида маҳмадана-ю мижғов, кўзлари бойқушникидек ола... хуллас, росаям қизиқ бола экан”. 20 йилча олдин экранлаштирилиб, болаларнинг севимли фильмлари қаторидан ўрин олган мазкур асарни китоб кўринишида ўқиш ҳам анча қизиқарли бўлишига шубҳамиз йўқ.
  1. Ўткир Ҳошимов. Дунёнинг ишлари
Ўткир Ҳошимовнинг мазкур асари ҳар бири мустақил сюжетли ҳикоялардан ташкил топган бўлиб, ундаги “Гилам пайпоқ”, “Оқ-ойдин кечалар”, “Туш”, “Алла”, “Илтижо” каби ҳикоялар кишини бефарқ қолдирмайди. Уларда ўғли учун ҳар қандай машаққатга, жон фидо қилишга тайёр она мадҳ этилади. Барча ҳикоялар мазмуни она образи атрофида бирлашади. Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Aҳмад айтганидек, “...достондек ўқилади. Уни ўқиб, ўз оналаримизни ўйлаб кетамиз”. “Дунёнинг ишлари” қиссасини ўқиганда қалбимизни бир-бирига туташ илиқ ҳис чулғайди – у ҳам бўлса ўз онамизга ва умуман, оналарга бўлган меҳр ҳисси. Ҳақиқатан ҳам, адибнинг ўзи эътироф этганидек, асар унинг ўз онаси ҳақида эмас, “..умуман, ўзбек аёли ҳақида ва умуман, оналар тўғрисида”.
  1. Эрнест Сетон Томпсон. Ёввойи йўрға.
Тўлиқ номи “Ёввойи йўрға: Жониворлар ҳақида ҳикоялар” ҳисобланган мазкур асар канадалик ёзувчи Эрнест Сетон Томпсон қаламига мансуб ҳикоялар тўплами ҳисобланади.  Тоғай Мурод томонидан қойилмақом тарзда ўзбек тилига ўгирилган мазкур асардаги расмларини муаллифнинг ўзи чизган. Сетон-Томпсон бадиий адабиётда биринчи бўлиб жониворларни бадиий асарнинг бош қаҳрамони қилиб олган. Ҳайвонларни образ қилиб тасвирлагани, ҳайвонларни қаҳрамон даражасига кўтаргани ортидан машҳурликка эришган. Озодлик ва ҳурлик ҳамма учун олий қадрият экани тараннум этилган ёввойи йўрға асари ҳеч қачон китобхонларнинг назаридан тушиб қолмайди. Сизга ҳам ўқишни тавсия қиламиз.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 783

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 721

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 613

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 613

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
10-феврал 2024, 05:17
480

Дарс қолдирадиган ўқувчиларнинг уйига “Огоҳлантириш хати” юборилади

Фарзандини мактабга боришини таъминламаган ота-оналарга МЖтКнинг 47-моддасига асосан чора кўрилади.

cover image
17-октябр 2023, 04:38
424

Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Таътил 9 ноябргача давом этади.

cover image
29-сентябр 2023, 10:43
2 428

Ўқитувчилар учун энг яхши 10 та китоб

1-октябрь — устоз ва мураббийлар куни. Мазкур шарафли касб эгалари, шубҳасиз, доимий равишда ўз устиларида ишлашади, китоб ўқишади. Улар учун энг яхшилари қайсилар? Қандай асарлар мутолааси бу касб эгалари учун айнан мос келади? Hudud24.uz бугун ўқитувчиларга энг яхши 10 та китобни тавсия этади.

cover image
6-сентябр 2023, 11:46
588

Фарғонадаги мактабда болаларга йўл-ҳаракати қоидаларини ўргатувчи майдонча қурилди

Лойиҳа “Мадад” ННТ томонидан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилган.