currencies image

12 875,06 UZS

13,23

usd

currencies image

13 406,80 UZS

90,40

eur

currencies image

124,75 UZS

0,72

ru



АсосийЯнгиликларТазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш

Ҳуқуқ

calendar

06.10.2024

eye

2 132

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш

Ҳимоя ордери ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспектори томонидан белгиланган схемага мувофиқ берилади.

Қуйидагилар ҳимоя ордерини бериш учун асос ҳисобланади:

  • тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;
     
  • жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;
     
  • тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;
     
  • давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.
     
  • Жабрланувчига нисбатан бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ҳамда зўравонлик ҳолати аниқланганда, профилактика инспектори ҳимоя ордерини ташаббус тартибида беради.

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ва ташкилотлар жабрланган хотин-қизлар бўйича маълумотга эга бўлгач тегишли шаклдаги хабарномани дарҳол ички ишлар органларига тақдим этади.

Профилактика инспектори ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари томонидан тақдим этилган ёки ЯИДХП орқали келиб тушган мурожаатлар ва хабарларни 24 соат мобайнида ўрганиб чиқади ҳамда ўрганиш давомида:

  • жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахслар ҳамда бошқа шахслар билан ҳолат юзасидан суҳбат ўтказади;
  • жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахснинг турмуш тарзи, тазйиқ ва зўравонлик содир этилишининг келиб чиқиши сабаблари ва шарт-шароитларини, шунингдек, бир календарь йил давомида мавжуд бўлган тазйиқ ҳамда зўравонлик ҳолатларини ўрганади;
  • жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини амалга оширади.

Ҳимоя ордери 1 йил муддатгача берилади ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.

Ҳимоя ордери амал қилиши даврида хавф бартараф этилмаган бўлса, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати жабрланувчининг аризасига кўра 1 йилгача муддатга жиноят ишлари бўйича суд томонидан узайтирилиши мумкин.

 

Ҳимоя ордерининг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда тугатилади:

  • жабрланувчи ҳимоя ордерини тугатишни сўраб мурожаат қилганда;
     
  • ҳимоя ордерида белгиланган муддат (узайтирилган муддат) тугаганда;
     
  • жабрланувчи ёки зўравонлик содир этган шахсдан бири суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
     
  • содир этган жинояти учун жабрланувчи ёки зўравонлик содир этган шахсларнинг бирига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланганда;
     
  • жабрланувчилар ёки зўравонлик содир этган шахсларнинг бири содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этилганда;
     
  • жабрланувчилар ёки зўравонлик содир этган шахсларнинг бири мажбурий даволанишга юборилганда;
     
  • жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахсларнинг бири қонун хужжатларига мувофиқ доимий яшаш жойидан узоқ муддатга бошқа мамлакатга чиқиб кетганда;
     
  • жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахслардан бири вафот этганда.

Ҳимоя ордерини бериш фаолияти устидан ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари томонидан мониторинг олиб борилади.

Улашиш:

Бошқалар

26-ноябр 2024, 12:47
2 459

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


14-декабр 2024, 07:32
2 316

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 072

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


22-ноябр 2024, 07:33
1 506

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг қандай ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бор?

Ўзини ўзи банд қилиш фаолиятидан олинган барча даромадлар жисмоний шахслар даромад солиғига тортилмайди.