Ўзбекистон
26.09.2023
1 176

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда “Маҳалла бешлиги” тизими ўз самарасини бераётгани қайд этилди. Лекин бу билан тўхтаб қолмаслик, маҳаллани жойларда муаммоларни чинакам ҳал қиладиган институтга айлантириш зарурлиги таъкидланди.
Бугунги йиғилишга қадар масъуллар маҳаллаларга бориб, улардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганди, жойлардан таклифларни тўплади.
Аниқланганидек, “бешлик” ягона жамоа сифатида ишламаяпти, ҳар бири ўз вазирлигига ҳисобдор.
Хусусан, ижтимоий дафтарлардаги маблағларни тўғри тақсимлашда “бешлик”нинг ҳамкорлиги, маҳалла раисининг ўрни билинмаётгани кўрсатиб ўтилди.
[caption id="attachment_21255" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
Йиғилишда “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари маҳалладаги масъуллар томонидан алоҳида-алоҳида юритилаётгани, уларнинг вазифаларида кўп такрорланишлар борлиги ҳам кўрсатиб ўтилди.
“Бешлик” зиммасига жуда кўп вазифалар юклатилгани, мутасадди раҳбарлар эса буни таҳлил қилмаётгани, аниқ иш методикаси ишлаб чиқилмагани танқид қилинди.
“Маҳаллага топшириқ ҳам, улардан сўров ҳам ҳаддан ташқари кўп. Маҳалладаги вакилларнинг ярим вақти фақат “қоғоз” тўлдириш ва мажлисларга кетяпти”, — деди давлат раҳбари.
Баъзи ҳолларда эҳтиёжманд аҳолининг масаласини тез ҳал қилиш учун берилган маблағларни ажратиш қарори вилоят ва туман ташкилоти, айримларида республика идорасига боғланиб қолгани таъкидланди.
Бу ортиқча бўғинларни олиб ташлаш зарурлиги қайд этилди.
[caption id="attachment_21254" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
Президент эндиликда маҳалла бошқаруви янги ёндашувлар асосида ташкил қилинишини таъкидлади.
Амалдаги “бешликка” солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган “маҳалла еттилиги” бўлади.
Жумладан, аҳолини 3 та дафтарга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида, коллегиал ҳал қилинади.
Шунингдек, 3 та дафтарга бериладиган маблағлар Бандлик, Тадбиркорлик ва Касаначилик жамғармаларидан ҳар бир маҳаллага тақсимлаб берилади.
Яъни, маблағни ишлатиш маҳалланинг ўзига, “еттилик” ихтиёрига берилади.
“Бу – маҳаллага ҳам ваколат, ҳам масъулият дегани”, — деди Президент.
[caption id="attachment_21253" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
Йиғилишда “маҳалла еттилиги”нинг вазифаларини аниқ белгилаш лозимлиги қайд этилди. Мисол учун:
- маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;
- ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;
- ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;
- хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;
- солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;
- ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.
[caption id="attachment_21252" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
“Маҳалла еттилиги” ишини биргаликда ташкил қилишда маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилади.
Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимнинг ойлик иш ҳақи маҳалла раиси томонидан тасдиқланади.
Шунингдек, маҳалла раиси “еттилик”ни рағбатлантириш ёки уларга интизомий жазо чораларини тайинлаш бўйича уларнинг юқори идорасига тақдимнома киритиш ваколатига эга бўлади.
[caption id="attachment_21251" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
Маҳаллаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республика, вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари жорий этилади. Республика кенгашига Бош вазир, ҳудудий кенгашларга эса ҳокимлар раҳбарлик қилади.
Кенгашлар “маҳалла еттилиги” қўйган масалалар бўйича ҳар бир туманнинг хусусиятидан, маҳаллаларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб муаммоларга ечим топади, молиявий манбаларини аниқлайди.
Давлат раҳбари маҳалладаги муаммоли масалаларга ечим топишда илмий асосланган янги ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этди.
Мутасаддиларга янги тизимни йўлга қўйиш, жумладан, маҳалладаги муаммоларни ҳал қилишга илмий ва нодавлат ташкилотларни ҳам жалб қилиш, уларга алоҳида грантлар жорий этиш, “маҳалла еттилиги”нинг амалда ишлайдиган аниқ вазифаларини белгилаш ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий масалалар юзасидан қатор топшириқлар берилди.
Йиғилишда масъуллар ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.
Улашиш:
Бошқалар
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Президент Самарқандда ўтадиган Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилиши олдидан ҳокимларга жиддий топшириқ берди
Шавкат Мирзиёев мазкур тадбир ҳокимларга Ўзбекистон туризм салоҳиятини кўрсатиш учун катта имконият эканини таъкидлади.
Янги ўқув йилида мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга 400 миллиард сўм ажратилади
Давлат раҳбари кўтарилган муаммоларнинг ечимлари ва янги ташаббусларни баён қилди.
Юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқартирилади
Эндиликда ўқув дастурларига қўшимча янги фанларни киритиш тақиқланади. Барча янги таклифлар мавжуд фанларга интеграция қилиниб тайёрланади.
195 минг нафар мактаб битирувчисининг келажаги ҳақидаги саволларга на вилоят ва туман ҳокимлари, на соҳа мутасаддиларида жавоб йўқ – Шавкат Мирзиёев
Президент видеоселектор йиғилишида мактаб битирувчиларининг кейинги фаолияти билан боғлиқ рақамларга тўхталди.