Ўзбекистон
28.08.2023
1 091

Олийгоҳга киришга иштиёқи бор бўлган 10-11 синф ўқувчиларига “кимё – биология”, “математика – физика”, “математика – чет тили”, “она тили ва адабиёт – чет тили” фанлари уларнинг танлови асосида чуқурлаштириб ўқитилади. Касб-ҳунар эгаси бўлиш истагидаги ўқувчиларга эса мактабнинг ўзида тайёр мутахассис бўлиб етишиб чиқиш имконияти яратилади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сентябрдан бошлаб ушбу тажрибани салоҳияти ва тайёргарлиги бор 135 та мактабда йўлга қўйиш топширилди. Келгуси ўқув йилидан камида 1 мингта мактаб ушбу тизимга ўтказилади. Дарсларнинг мазмуни ҳам ўзгариши таъкидланди. Бунда 1-синфдан компьютер саводхонлиги, юқори синфларда молиявий саводхонлик дарслари жорий этилади. Шунингдек, бу йил мактаб дарсликларига бюджетдан 920 миллиард сўм ажратилди, бошланғич синфлар учун тўлиқ янги дарсликлар ишлаб чиқилди. Бошланғич синфлар учун тайёрланган дарсликларнинг иккинчи қисмини ҳам тўлиқ ҳажмда чоп этишга топшириқ берилди. Шу билан бирга, эндиликда ўқув дастурларига қўшимча янги фанларни киритиш тақиқланади. Барча янги таклифлар мавжуд фанларга интеграция қилиниб тайёрланади. Шунингдек, барча фанларда миллий ғурур, ифтихор, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик ғоялари тарғиб қилиниши шартлиги қайд этилди. Бундан уч йил олдин 15 ёшгача бўлган болаларга ёд, витаминлар ва гижжага қарши дорилар тарқатиш амалиёти жорий қилинган эди. Натижада болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишига таъсир кўрсатадиган қалқонсимон бези касалликлари камая бошлади. Жорий йилда ҳам мактаб ўқувчиларига ёд препаратларини бепул тарқатиш давом эттирилади. Масъулларга сентябрь ойидан бу ишларни тизимли ташкил қилиб, ота-оналар ва ўқувчилар орасида ёд истеъмолининг фойдали хусусиятларини кенг тарғиб қилиш топширилди.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Ногиронлар учун махсус тўхташ жойларига қўйилган ҳуқуқий талаблар
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.