Ўзбекистон
24.12.2023
1 433

Навоий вилоятининг Томди тумани ҳокими ўз аризасига кўра лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 23 декабрь куни халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдан ташқари олтмиш учинчи сессияси бўлиб ўтган.
Сессия ишида Навоий вилояти ҳокими сўзга чиқиб, Қайрат Алдабергеновни туман ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисида қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирган.
Ушбу қарор халқ депутатлари Томди тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланган.
Томди тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Орзумурод Умаров зиммасига юклатилган.
Маълумот учун, Қайрат Алдабергенов 1966 йили Навоий вилояти Нурота туманида туғилган. Миллати - қозоқ. 1988 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган, 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк Молия академиясини тугатган. У туман ҳокими лавозимда 2009 йилдан буён ишлаб келаётганди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.