currencies image

12 931,94 UZS

8,17

usd

currencies image

14 107,45 UZS

51,90

eur

currencies image

150,18 UZS

4,56

ru



АсосийЯнгиликларТошкент шаҳридан Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё туманларига замонавий электропоезд йўлга қўйилади

Тошкент шаҳридан Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё туманларига замонавий электропоезд йўлга қўйилади

Ўзбекистон

calendar

08.02.2025

eye

229

Тошкент шаҳридан Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё туманларига замонавий электропоезд йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳридан Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё туманларига қатнайдиган замонавий электропоезд ҳаракатини йўлга қўйиш ишларини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Ҳозирда темир йўл хизматлари экспортининг 50 фоизи транзит юк ташишга тўғри келмоқда.  

Бу борада 2030 йилга бориб, транзит юк ҳажмини 22 миллион тоннага етказиш режа қилинган.  

Шу боис мутасаддиларга 72 та замонавий йўл бўйи сервис объектларини қуриш учун автомобиль йўллари ёқасидаги бўш ерларни тадбиркорларга бериб, ишга тушириш топширилди.  

Йирик мультимодал логистика марказлари сонини 2 карра кўпайтириш бўйича уч йиллик дастур қабул қилиб, ишларни бошлаш вазифаси қўйилди.  

Улашиш:

Бошқалар

11-феврал 2025, 04:38
1 420

“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади

2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади.


24-феврал 2025, 07:44
993

Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

​​​​​​​Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.


1-март 2025, 04:18
695

Рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчилари учун қулайлик

Солиқ қўмитаси маълум қилишича, ўзини ўзи банд қилган таксистларнинг 2024 йилда даромади 100 миллион сўмдан ошган бўлса ҳам, 2025 йилда ҳисоб-китоб қайтадан бошланади. 2025 йил давомида 100 миллион сўмгача бўлган даромад солиққа тортилмайди.


15-феврал 2025, 08:58
693

Ишланмайдиган байрам ва дам олиш кунларида ходимларни ишга жалб қилиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 209-моддасига асосан дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш таъқиқланади.