Ўзбекистон
03.01.2024
688

Тошкент вилояти шаҳар ичи йўловчи транспортида йўл ҳақи тарифлари ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти шаҳарларида йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи барча корхона ва ташкилотларга қарашли йўналишлардаги йўловчилар ташиш хизматларининг чекланган тарифлари қайта ишлаб чиқилган.
Унга кўра, автобусларда 1 нафар йўловчи учун 1 500 сўм, йўналишли такси (микроавтобус)ларда 2 000 сўм этиб белгиланган.
Келтирилишича, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг 2023 йил 29 декабрдаги қарорида шаҳар йўналишида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматлари харажатларининг, жумладан, ёқилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмларнинг қимматлашгани муносабати билан, транспорт хизматининг барқарор ишлашини таъминлаш ва корхоналарнинг молиявий жиҳатдан зарар кўриб ишлашини олдини олиш мақсадида йўл ҳақи тарифлари ўзгариши назарда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.