Ўзбекистон
04.12.2023
1 272

Тошкент жамоат транспорти босқичма-босқич тўлиқ “яшил транспорт” тизимига ўтказилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобус саройи филиалларида 2 017 дона ҳаракат таркиби мавжуд бўлиб, шундан 672 донаси дизель ёқилғисида (33 фоиз), 1 020 донаси табиий газ ёқилғисида (50 фоиз), 324 донаси электр энергиясида (17 фоиз) ҳаракатланади.
2022–2023-йилларда сотиб олинган автобусларнинг 58,7 фоизи сиқилган табиий газда, 21,4 фоиз фоизи электр энергиясида ҳаракатланади.
Натижада, ҳаракат таркибининг ўзидан чиқадиган зарарли моддалар миқдори 2022-йилда 5,1 минг тоннани, 2023-йилда 4,8 минг тоннани ташкил этилишига эришилди.
2024–2030-йилларда қўшимча 1 200 дона электробус харид қилиш ва автобусларни табиий газ ёқилғисига ўтказиш кўзда тутилган.
2024-йилда ҳаракат таркибини 200 дона электробус билан янгилаш орқали зарарли моддалар миқдорини йиллик 4,6 минг тоннагача камайишига эришиш режалаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Хоразм–Тошкент–Бухоро. Талабалар учун бир нечта йўналишларда қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилди
Автобуслар чипталарини автовокзал, автошох бекатидаги чиптахона ёки электрон тарзда харид қилиш мумкин.
Текин автобуслар ва йўл кираси қиммат шаҳарлар – дунё жамоат транспортлари ҳақида
2020 йил февраль ойидан бошлаб Люксембургда ҳамма учун – ҳам аҳоли, ҳам меҳмонлар учун жамоат транспорти бепул бўлди. Бу бюджетга йилига 41 миллион еврога тушади.