Ўзбекистон
16.09.2023
1 516

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Жумладан: Юқори Чирчиқ тумани, “Бирлик” МФЙ, Қипчоқ кўчасида жойлашган “М.О.К” номли умумий овқатланиш шохобчаси табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб, давлат манфаатларига 206 млн 415 минг сўм (206 415 метр куб); Нурафшон шаҳрида жойлашган “Ободонлаштириш” бошқармасига қарашли фаввора электр тармоғига ноқонуний равишда уланиб, давлат манфаатларига 171 млн 720 минг сўм (171 720 кВт⋅соат); Миробод туманида жойлашган банк муассасаси электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб, давлат манфаатларига 76 млн 860 минг сўм (170 800 кВт⋅соат); Бекобод шаҳри, 12-даҳа, Ойбек кўчасида жойлашган “О.К.Ш” МЧЖга қарашли тўйхона электр тармоғига ноқонуний равишда уланиб, давлат манфаатларига 46 млн 604 минг 160 сўм (103 564,8 кВт⋅соат); жами 501 млн 599 минг 160 сўм зарар етказилганлиги аниқланган. Ҳозирги вақтда аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрнатилган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.