currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТошкентда фирибгарликда гумонланган 2 киши қамоққа олинди. Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?

Тошкентда фирибгарликда гумонланган 2 киши қамоққа олинди. Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?

Ўзбекистон

calendar

22.01.2024

eye

949

Тошкентда фирибгарликда гумонланган 2 киши қамоққа олинди. Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?

Тошкент шаҳрида фирибгарликда гумонланган икки нафар шахс қамоққа олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида қуйидаги шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган:

1968 йилда туғилган Арипов Исматилла Раҳматуллаевич

1980 йилда Арипов Ўлмасжон Раҳматуллаевич

Гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Агар ушбу шахслардан ёки жиноий гуруҳ аъзоларидан жабр кўрганлар ёки ушбу шахснинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлганла Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилиш сўралган.

Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?

Фирибгарлик – бу ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдир.

Фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Жиноят кодексига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахс:
 

  • БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (15 млн сўмдан 30 млн сўмгача) миқдорда жарима;
     
  • 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
     
  • 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
     
  • 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
     

Шунингдек, фирибгарликнинг миқдори, такрорийлиги, содир этган шахслар, содир этиш воситасидан келиб чиқиб жавобгарлик чораси оғирлашиши мумкин.

Фирибгарлик компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса:
 

  • БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (30 млн сўмдан 90 млн сўмгача) миқдорда жарима;
     
  • 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
     
  • 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
     
  • 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
     

Фирибгарлик хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса:
 

  • БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача (90 млн сўмдан 120 млн сўмгача) миқдорда жарима;
     
  • 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
     
  • муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фирибгарлик уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса:
 

  • БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (120 млн сўмдан 180 млн сўмгача) миқдорда жарима;
     
  • 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
959

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
909

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
871

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
838

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар: