Ҳуқуқ
17.10.2024
71
Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойларини такомиллаштириш бўйича қарори эълон қилинди.
Қарорга кўра, ҳокимлик ва "Тошкент Инвест компанияси" акциядорлик жамиятининг транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда уларни босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорлари тасдиқланди.
Унга кўра, автотураргоҳнинг бир соати учун:
— 1-тариф зонаси 12000,00
— 2-тариф зонаси 10 000,00
— 3-тариф зонаси 8 000,00
— 4-тариф зонаси 6 000,00
— 5-тариф зонаси 5 000,00 қилиб белгиланди.
Биринчи зона шаҳар марказини ва тўхташ жойларига бўлган эҳтиёж юқори бўлган энг тирбанд ҳудудларни қамраб олади.
Қолган зоналар қуйидагича тақсимланади:
Иккинчи зона марказга яқин, марказдан бироз узоқда жойлашган, аммо машиналар учун ҳали ҳам талаб мавжуд ҳудудларни қамраб олади.
Учинчи зонага шаҳар марказидан ўртача масофада жойлашган ҳудудлар киради.
Тўртинчи зона марказдан узоқда жойлашган, тўхташ жойлари зичлиги камайган ҳудудларни қамраб олади.
Бешинчи зона – бу энг чекка ва кам гавжум ҳудудлар, одатда шаҳарнинг чеккасида жойлашган.
Паркингдан фойдаланганлик учун қуюдаги шахслар бепул фойдаланадилар:
Бундан ташқари паркингда, шу жумладан савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш, тиббиёт, спорт ва маданий-кўнгилочар муассасалар ёнидан камида 5 фоиз жой (лекин бирдона жойдан кам бўлмаган) имтиёзли рухсатномага эга бўлган шахслар томонидан бошқариладиган транспорт воситаларини бепул жойлаштириш учун ажратилади.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар
Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.
Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.