Life Style
11.01.2025
310
Бундан ташқари, пойтахт жамоат транспорти учун 200 та электробус ҳамда қувватлаш ускуналари олиб келинади.
Аввалроқ 2025 йил учун давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Ҳужжат билан мамлакатда жамоат транспортининг экологик тоза ёқилғига ўтказилишини тезлаштириш режалаштирилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳрида трамвай линиясини қуриш лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асослаш (ТИА) ни ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда.
Лойиҳа халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 2025-йилнинг сентябригача амалга оширилиши керак.
Бундан ташқари, жорий йилда пойтахт жамоат транспорти учун 200та электробус ҳамда улар учун қувватлаш ускуналари олиб келинади.
Нукус ва Наманган шаҳарларининг ҳар бирига 50тадан, Самарқанд шаҳрига эса 250та электробус олиб келиш, қувватлаш ускуналарини харид қилишни назарда тутувчи лойиҳаларнинг TIA ни ишлаб чиқиш белгиланмоқда. Лойиҳа жорий йилнинг августигача тайёрланади.
Шунингдек, ноябргача “Урганч-Хива” йўналишига янги 10та троллейбусларни харид қилиш чоралари кўрилади.
Тошкент шаҳрида трамвай ҳаракати 2016 йил май ойи бошида тўхтатилган. Бу мавзу шу кунгача муҳокама қилиниб келинмоқда. 2022 йил бошида президент пойтахтга трамвайни қайтариш режаларини маълум қилди.
Ўша йилнинг ноябрида эса Франциянинг “Alstom” компанияси Тошкентда трамвай йўлларини қуриши маълум бўлди. Лойиҳа қиймати 167,4 млн еврога баҳоланган бўлиб, линиялардан бири “Дўстлик” метро бекатидан бошланиб, “Янги Ўзбекистон” кўчаси бўйлаб ўтиши мумкин эди.
Улашиш:
Бошқалар
Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди
Қонун (ЎРҚ-1027-сон, 11.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.
Субсидияга ариза бериш бошланди: муҳим 7 саволга жавоб
Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади.
Рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчилари учун қулайлик
Солиқ қўмитаси маълум қилишича, ўзини ўзи банд қилган таксистларнинг 2024 йилда даромади 100 миллион сўмдан ошган бўлса ҳам, 2025 йилда ҳисоб-китоб қайтадан бошланади. 2025 йил давомида 100 миллион сўмгача бўлган даромад солиққа тортилмайди.