currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларТошкентдаги автобусларга қоидабузарликни қайд этувчи видеокамералар ўрнатилади

Тошкентдаги автобусларга қоидабузарликни қайд этувчи видеокамералар ўрнатилади

Ўзбекистон

calendar

02.11.2026

eye

30

Тошкентдаги автобусларга қоидабузарликни қайд этувчи видеокамералар ўрнатилади

Тошкентда автобусларнинг олд қисмига йўл ҳаракати қоидабузарликларини автоматик қайд этувчи мобил видеокамералар ўрнатилади. Тизимни 15 декабргача жорий этиш топширилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг тегишли қарорида белгиланган.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобусларнинг олд қисмига мобил видеокамералар ўрнатиш амалиётини йўлга қўйиши керак.

Камералар автобус ҳаракатланаётган вақтда йўл ҳаракати қоидабузарликларини автоматик равишда қайд этади. Уларни Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг ягона базасига интегратсия қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, 1 ноябрдан жамоат транспорти учун ажратилган «А» йўлакларда енгил ва шахсий автомобилларнинг ноқонуний ҳаракатланиши ҳамда тўхташига қарши доимий рейдларни кучайтириш топширилган.

Улашиш: