Ўзбекистон
28.10.2023
1 086

Тошкент шаҳарнинг Шайҳонтоҳур туманида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди. Қайд этилишича, бугун, 28 октябр куни соат 06:58 да Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани “Бўстон” МФЙ, Беруний кўчасида жойлашган “Эcобозор” мажмуасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида шаҳар ФВБга хабар тушган. Чақиривга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:04 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 07:19 ўраб олинган ва соат 07:26 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида савдо мажмуасининг 80 кв.м ташқи девор қопламаси қисми ва шу жойдаги кафенинг 70 кв.м майдонида ички ва том қисми ёниб зарарланган. Савдо мажмуасининг 7000 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.