currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТўй маданияти ва маънавий ислоҳот: жамият онгидаги янги босқич

Тўй маданияти ва маънавий ислоҳот: жамият онгидаги янги босқич

#NoComment

calendar

24.10.2025

eye

107

Тўй маданияти ва маънавий ислоҳот: жамият онгидаги янги босқич

Фуқароларимизни илм ва маърифатли жамият сари чорлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Шу боис, Республика маънавият ва маърифат маркази,Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, “Маҳаллалар уюшмаси, Республика   оила  ва хотин-қизлар” қўмиталари, “Маърифат тарғиботчилари жамияти” ва “Нуронийлар уюшмаси”нинг биргаликдаги мурожаатномаси эълон қилинди.

Ушбу мурожаатнома халқимиздаги тўй ва маросимларни содда, мазмунан бой ва маънавий жиҳатдан етук тарзда ўтказишни, ортиқча исроф ва рақобат иллатларидан воз кечишни тарғиб этади. Шу билан бирга, жамиятимизда маърифат, ахлоқ ва инсоний қадриятларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда тўй ва маросимларни тартибга солиш, уларни маънавий-ахлоқий мазмун билан бойитиш жараёнида маҳалла институтининг ўрни беқиёсдир.
Чунки ҳар бир тўй, ҳар бир оилавий маросим аввало маҳаллада бошланади. Шу боис ҳар бир маҳалла бу жараёнда бош ҳам, қош ҳам ҳисобланади.

Тўй ва маросимлар ҳам аввало маҳаллада ташкил этилган, улар маҳалла фаоллари ва қўшнилар иштирокида ўтган. Бу анъана нафақат ижтимоий бирдамликни таъминлаган, балки ортиқча исроф ва дабдабадан ҳимоя қилувчи табиий ижтимоий механизм вазифасини бажарган. Агар бир тарихга назар ташласак, XIX аср охири — XX аср бошларигача бўлган даврда тўй ва маросимлар асосан оддийлик, миллий урф-одатларга ва диний таълимотларга мослик билан ажралиб турган. Масалан, никоҳ ёки суннат тўйлар маҳалладаги масжид, ҳовли ёки очиқ ҳавода ўтказилган, қўшнилар ёрдамида дастурхон тайёрланган, ортиқча харжатлардан қочилган.
Бу ҳолатни жадид мутафаккирлари — Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Исмоил Гаспринский каби зиёлилар ҳам тарғиб қилганлар. Улар “оддийлик — ислом ва миллий маънавиятнинг ажралмас қисми” эканини таъкидлаб, халқни исрофгарчиликдан қайтаришга чақирганлар.
XX асрнинг охири ва XXI аср бошларига келиб, иқтисодий имкониятлар кенгайиши билан айрим тўй ва маросимларда исрофгарчилик ва дабдабабозлик тенденцияси кучайди. Бу ҳолат нафақат иқтисодий, балки маънавий муаммога айланди.


Шу муносабат билан давлат даражасида бир қатор чора-тадбирлар кўрилди. Хусусан, 2019 йилда қабул қилинган “Тўй, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги Низом маҳалланинг бу жараёндаги масъулиятини янада оширди. Маҳалла фаоллари, имом-хатиблар ва отинойилар орқали аҳоли ўртасида оддийлик, камтарлик, миллий қадриятларга мувофиқ тўй ўтказиш ғояси кенг тарғиб қилинмоқда.

Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, оддий ўзбекона тўй — нафақат иқтисодий, балки маънавий барқарорлик омилидир. Маҳалла, диний соҳа ва жамоатчиликнинг ҳамжиҳатлиги орқали исрофгарчиликни чеклаш ва миллий анъаналарни пок ҳолда асраш мумкин. Бугунги кундаги ислоҳотлар ана шу қадимий тарбия ва маънавий тажрибага суянган ҳолда амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда Республика миқёсида фаолият юритаётган Маҳаллалар уюшмаси бу борада энг муҳим бўғин ҳисобланади. Унинг ҳудудлар, шаҳар ва туман кенгашларига эга Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари, туман ва шаҳарлар бўлимлари орқали бутун мамлакат миқёсида фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида ҳам маҳалланинг аҳамияти алоҳида қайд этилган.
Зеро, маҳалла — халқ билан давлат ўртасидаги «кўприк» вазифасини бажарувчи, мустақил ва халқчил тузилма сифатида жамиятда муҳим ўрин тутади.

Ҳақиқий тараққиёт — дабдабада эмас, илм ва маърифатда, ёшларнинг салоҳиятини юксалтиришда намоён бўлади. Бунда ҳар бир инсон онгида “ Исроф – йўқотиш, маърифат – ютуқ!”,  “Содда тўй – самимий бахт!”, “Тўйда меъёр, ҳаётда барокат!”,   “Маҳалламизда соддалик – қалбимизда поклик!”, Маҳалламизда оддийлик – миллатимизнинг юзи ,  “Илмли оила – бахтли жамият!” каби халқчил иборлар шиорга айланмоғи керак.
Жамият тарғиботчилари — илм аҳли, олимлар, журналистлар, ёзувчилар ва маърифат пешволари — тўй ва маросим маданияти бўйича махсус учрашувлар, суҳбатлар ва семинарлар ўтказадилар. Улар “камчиликни танқид қилиш эмас, маърифат орқали тузатиш” тамойилига амал қилиб, жамиятда ижобий фикр муҳитини шакллантиради.
Бир маромда тўй — бирлашган жамият рамзи”,   “Соддалик — нафосат, маърифат — юксаклик!”  “Маҳалладаги маърифат — миллатдаги тараққиёт” каби халқчил иборлар билан барча юқоридаги  тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлигида кенг тарғиботни йўлга қиччан карвон бўлиб, миллий қадриятларимизни сақлаб қолишда,  маънавият ва маърифат соҳасидаги давлат сиёсатининг амалий таянчи ҳисобланади.Улар жамоатчилик ўртасида маънавий тарғиботни кенг ёйиш, маърифатли ҳаёт тарзини қарор топтириш, халқ онги ва дунёқарашини зиё сари йўналтиришда етакчи куч бўлиб хизмат қилмоқда.

Феруза Муҳитдинова,
ТДЮ профессори.

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
1 180

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
1 085

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби. 5 муҳим қоида

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


30-сентябр 2025, 10:14
705

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.


29-сентябр 2025, 04:46
533

Вояга етмаган болаларнинг қандай шахсий номулкий ҳуқуқлари мавжуд?

Бола ўз ота-онаси томонидан тарбияланиши, ўз манфаатлари таъминланиши, ҳар тарафлама камол топиши, инсоний қадр-қиммати ҳурмат қилиниш ҳуқуқига эга.