currencies image

12 920,00 UZS

11,94

usd

currencies image

14 102,18 UZS

5,27

eur

currencies image

149,52 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликларТунги иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди

Тунги иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди

Life Style

calendar

25.01.2025

eye

174

Тунги иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги "Тунги иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси" лойиҳаси ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Таъкидланишича, Концепцияни ишлаб чиқиш жараёнида тунги иқтисодиёт муваффақиятли ривожланган мамлакатлар тажрибалари ўрганилди.

Ҳужжат 10 йўналишни, жумладан, 24/7 режимида ишлайдиган гастрономик зоналартунги бозорлармаданий ва кўнгилочар тадбирларни  ривожлантириш, шаҳар инфратузилмасини  яхшилаш,  тунги транспортни ривожлантириш ва замонавий технологияларни жорий этишни қамраб олган.

Ҳужжатда 24/7 режимида ишлайдиган кўчаларни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай ҳудудлар хавфсизликсифатли ёритиш тизимларизамонавий автотураргоҳлар ва санитария шароитларига оид талабларга мувофиқ бўлиши назарда тутилмоқда. Ушбу ҳудудларни бошқариш билан боғлиқ масалаларга бошқарув компаниялари орқали ечим топиш режалаштирилган.

Алоҳида эътибор тунги иқтисодиёт масалалари бўйича координатор лавозимини жорий этишга қаратилмоқда. Унинг асосий вазифалари бизнес вакиллари билан ҳамкорлик қилиштадбирларни мувофиқлаштириш, кўрсатилаётган хизматларнинг сифат стандартларига риоя этилишини назорат қилиш ва инфратузилманинг самарали ишлашини таъминлашдан иборат бўлади. Ушбу лавозим давлат органлари, хусусий сектор ва жамият ўртасида боғловчи бўғин бўлиб хизмат қилади.

Бундан ташқари, концепцияда «Тунги шаҳар» рақамли платформасини ишга тушириш назарда тутилган бўлиб, унда 24 соат давомида кўрсатиладиган хизматлар, тадбирлар, тунги транспорт йўналишлари ва бошқа хизматлар ҳақида маълумот бериб борилади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни ҳавола орқали иловада мавжуд. Концепция

Улашиш:

Бошқалар

12-феврал 2025, 04:14
1 514

Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди

Қонун (ЎРҚ-1027-сон, 11.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


24-феврал 2025, 07:44
1 101

Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

​​​​​​​Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.


5-март 2025, 11:31
755

Субсидияга ариза бериш бошланди: муҳим 7 саволга жавоб

Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади.


1-март 2025, 04:18
736

Рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчилари учун қулайлик

Солиқ қўмитаси маълум қилишича, ўзини ўзи банд қилган таксистларнинг 2024 йилда даромади 100 миллион сўмдан ошган бўлса ҳам, 2025 йилда ҳисоб-китоб қайтадан бошланади. 2025 йил давомида 100 миллион сўмгача бўлган даромад солиққа тортилмайди.