Ўзбекистон
06.03.2024
642
Яқинлашиб келаётган Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Ўзбекистон Бадиий академияси қошидаги Тошкент Фотосуратлар уйи биносида ўзбекистонлик аёлларнинг сўнгги юз йилда эришган ютуқларига бағишланган фотокўргазма иш бошлади.
“Адолатпарвар ва маърифатли аёл – оила тимсоли” номли фотокўргазма Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Тошкент Фотосуратлари уйи ҳамкорлигида ташкил этилди.
Кўргазмада Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлар миллий архивида сақланаётган аёлларнинг 100 дан ошиқ фотосуратлари намойиш этилмоқда.
Беҳбудий шаҳридаги аёллар клубининг тикиш-бичиш курслари мураббийи Марям Хўжаева (ўнгда) тўгарак аъзолари билан. 1937 й. Қашқадарё в.
Туркистон қишлоқларидаги аёлларнинг типик вакили – ўзбек аёли Иззатой. 1871 й.
Ўзбекистон халқ артисти Назира Ахмедова миллий либосда қўшиқ ижро этмоқда, Самарқанд
Миллий либосдаги ўзбек аёли. Қашқадарё вилояти
Қорақалпоғистонлик аёллар таълим жараёнида, 1928 й.
Тошкент такси парки ҳайдовчиси Фотима Тўрахўжаева, 1953 й., Тошкент
Биринчи ўзбек аёл рассоми Ш.Ҳасанова
Маълум қилинишича, ушбу экспонатларнинг аксари илк бора омма эътиборига ҳавола этилмоқда. Тақдим этилган фотосуратлар Ўзбекистонга фотография кириб келган илк йиллардан то бугунги кунгача ўзбекистонлик аёллар қиёфаси, маиший турмуши, ижтимоийлашуви, касбий ва шахсий ўсишига доир маълумотларни қамраб олган.
Биринчи ўзбек парашютчиси Бошарат Мирбобоева, 1935 йил, Тошкент ш.
У. Қурбонова - Қашқадарё вилоятидаги биринчи киномеханик аёл, кино сеансларига тайёрланиш жараёнида, 1969 й. Қашқадарё
Собир Раҳимов тумани ички ишлар бошқармаси паспорт бўлими бошлиғи, милиция майори Ф.Х.Хабибулина. 1975 й. Тошкент
Тошкент Давлат университети талабаси, Ўзбекистон от спорти терма жамоаси аъзоси А.Носимова. 1972 й. Тошкент
Хадича Сулайманова – академик, ҳуқуқшунослик фанлари доктори, Ўзбекистон ССР адлия вазири
Ўз ССР адлия вазирининг ўринбосари Мамлакат Сабировна Восиқова иш жойида, 1954 й. Тошкент
Хусусан, илк ўзбек аёл парашютчиси, рассоми, адлия, суд ва милиция ходими, механизатор, олима, ўқитувчи, ҳайдовчи, шахматчи ва ҳоказо соҳаларни биринчилардан бўлиб эгаллаб улкан муваффақиятларга эришган хотин-қизлар қиёфалари ифодали ва тиниқ фотопортретлар тарзида намойиш этилган. Шунингдек, санъатнинг турли соҳаларида фаолият юритган машҳур аёлларнинг бир қатор суратлари ҳам илк бора намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон Давлат филармонияси солисти, биринчи чангчи аёл Фазилат Шукурова
СССР халқ артисти Саодат Қобулова фарзандлари билан, 1959 й. Тошкент.
Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Юнусова (чапда) ва "Кадамб" ҳинд ансамбли раққосаси, 1988 й. Тошкент
Ўзбек цирк артисти, чавандоз Лола Хўжаева
Ушбу турдаги кўргазма учинчи марта ташкил этилиб, “Ўзархив”нинг ижобий анъанасига айланиб қолди. Кўргазма экспонатлари Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви олтин фондида сақланиб келаётгани ва сўнгги йилларда рақамлаштирилаётгани “Ўзархив” агентлиги раҳбари Улуғбек Юсупов томонидан алоҳида таъкидланди.
СССР халқ артисти Сора Эшонтўраева шогирди Рихси Иброҳимова билан, 1962 й. Тошкент
ЎзССР спорт усталигига номзод А.Мкртычан шахмат бўйича Иттифоқ чемпионатида, 1969 й. Тошкент
Ўзбекистон Давлат академик катта опера ва балет театри артисти, балерина Бернара Қориева, 1969 й. Тошкент
Ўзбекистон филармонияси солисти Клара Жалилова, 1958 й. Тошкент
Ўзбекистон телевидениеси сухандонлари янги йил кечаси кўрсатувини ёзиш жараёнида, 1981 йил
Кўргазма 10 мартгача давом этади.
Шаҳноза Соатова тайёрлади.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар
Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.