АсосийЯнгиликлар“Туринг! Суд келяпти”. Юристлар ва судлар ҳақида ТОП 10 фильм
“Туринг! Суд келяпти”. Юристлар ва судлар ҳақида ТОП 10 фильм
Ўзбекистон
19.08.2023
3 121
Ҳамма турсин, суд келяпти! Суд зали журналистлар, абжир юристлар, ҳайрон ҳакамлар ва чуқур қайғудаги қариндошлар билан тўла. Биринчи қаторда пўрим костюм ва ялтиллаган қора пойабзал кийган, кўз қорачиқлари рангига мослаб бўйинбоғ таққан, ўзига юз фоиз ишонган адвокат жиддий қиёфада турибди.
Ҳамма саволлар тузилган, ҳамма жавоблар яхшилаб ишланган – ахир у неча марталаб қотиллару қурбонларни ҳимоя қилавериб пишиб кетган. Бу иш ҳам оддий ва одатдаги жараёнлардан бири...
Аммо, шундаймикан? Ҳуқуқ мавзусидаги фильмлар “севмаса бўлмас” туркумидан. Чунки суд ва юристлар иштирокидаги картиналар одатда ақлли сюжет, ёрқин қаҳрамонлар, кучли драматизмга бой бўлади. Ҳатто жанрнинг мухлиси бўлмасангиз ҳам, тавсия қилишса, бир кўриб қўясиз ва афсусланмайсиз.
Hudud24 дам олиш кунлари ҳамда таътильда бўш вақтини мазмунли фильмлар билан тўлдириш истагида бўлганларга қуйидаги ҳуқуқий мавзудаги картиналарни тавсия қилади.
Фильмларни излаб топиш қулай бўлиши учун қавс ичида аслиятдаги номи келтирилмоқда.1. Вердикт (The Verdict) – 1982Давомийлиги: 129 дақиқаРежиссер: Сидни ЛюметАктёрлар: Шарлота Ремплинг, Пол Нюман
Френк Гельвин – майда маиший ишкаллар, алкашлар ва тиббий зиддиятларга доир суд ишларида ўралашиб умри ўтаётган омадсиз адвокат. Бир куни собиқ юрист Микки Моррисси унга шифокорларнинг ўз ишига масъулиятсизлиги ортидан рўй берган жиноят ҳақидаги ишни топширади, тап-тайёр, материаллари тахланган иш: томонлар ўзаро келишган, иш медиация тартибида ёпилса ҳам бўлади. Бироқ масала билан яхшилаб танишган адвокат ишнинг судгача бориши ва айбдорлар жазоланиши шартлигини тушунади. Ажаб эмаски, адвокатнинг “юлдузли онлари” ҳам бошланиб кетса.
2. “Бир нечта яхши йигитлар” (A Few Good Men) – 1992Давомийлиги: 137 дақиқаРежиссёр: Роб РайнерАктёрлар: Том Круз, Деми Мур, Жек Николсон, Кифер Сазерленд
Лейтенант Дениел Каффи – умрида судга иши тушмаган денгизчи ҳуқуқшунос. Лекин у судда ўз сафдошларини ўлдиришда гумонланаётган икки денгизчини ҳимоя қилиши керак. Асли дангаса ва шуҳратпараст бўлган Кафи судни “сотиб олмоқчи” бўлади. Аммо ўлдирилган денгизчилардан бирининг қариндоши судда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун кучли юристларни жалб қилади. Улар жиддий далилларни топгани сайин Кафи ўзининг бу ишда нақадар малакасиз ва ношудлигини англай боради.
3. “Фуқаролик даъвоси”(A Civil Action) – 1998
Давомийлиги: 115 дақиқаРежиссер: Стивен ЗаиллянАктёрлар: Жон Траволта, Роберт Дювал, Уилям Мейси
Ян Шлихтманн – абжир адвокат, у чарм маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи катта компанияларга эгалик қиладиган бир гуруҳ оилаларга қарши даъво билан судга мурожаат қилмоқчи. Қидирув-суриштирув ишларини далиллар етарли эмас дея тўхтатмоқчи бўлишади, аммо Ян гап оддий жиноят эмас, катта экологик муаммо устида кетаётгани ҳақида бонг уришдан чарчамайди. Унинг фикрича, компаниялар бир нечта одамларнинг оқ қон касаллигига чалинишига бевосита сабабчи бўлган ва улар қонун олдида жавоб бериши керак. Бу эса жамиятга ва сиёсатга таъсири кучли шахслар билан катта жангга киришни англади.
4. “Фирма” (The Firm) – 1993Давомийлиги: 154 дақиқаРежиссер: Сидни ПоллакАктёрлар: Том Круз, Жинн Трипплхорн, Жин Хекман
Митч Макдир – келажаги порлоқ юрист. Университетни битириши биланоқ унга бир фирма мурожаат қилиб, рад этиб бўлмайдиган таклифни беради. Митч аввалгиа пул ва совғаларга ўзини кўмиб юборган компаниянинг қора ишларига унча эътибор қаратмайди. Бироқ оз фурсат ўтмай компаниянинг икки ходимини ўлдириб кетишади. ФҚБ Митчга боғланиб, зарур маълумотларни беришини сўрайди, шу билан қаҳрамонимизнинг ҳаёти остин-устун бўлиб кетади. ФҚБ билан ҳамкорлик қилиш ё фирмага содиқ қолиш – қай бирини танласа ҳам, ҳаёти барбод бўлади. Ягона чора – ўз режасини ўйлаб топиш ва бу вазиятдан қутулиш.
5. «12 ғазабнок эркак”(12 Angry Men) – 1957Давомийлиги: 96 дақиқаРежиссёр: Сидни ЛюметАктёрлар: Генри Фонда, Ли Жей Кобб, Эд Бегли, Жек Уорден, Э.Г. Маршалл
Турли касб, ёш, келиб чиқиш ва моддий шароитга эга 12 ҳакам бир суд иши бўйича хулоса (вердикт) бериш учун дим хонага тўпланишди. Улар ёш ва қашшоқ йигит ўз отасининг ўлимида айбдорми ёки йўқ деган саволга жавоб беришлари керак. Деярли ҳамма тезроқ хулосани бериб уйига кетиш ниятида, фақат битта ҳакам ишни яхшилаб ўрганиш ва судга қайтариш ниятини айтишга журъат топади. Ишни ўрганиш давомида аввалига аҳамиятсиз ва бемаъни туюлган фактлар аниқлашиб, жиддий тафсилотлар юзага чиқиб боради.
6. “Шунчаки кечириш”(Just Mercy) – 2019Давомийлиги: 136 дақиқаРежиссёр: Дестин КреттонАктёрлар: Майкл Б. Джордан, Жейми Фокс, Бри Ларсон
Браян Стивенсон қатор манфаатли таклифларни рад этиб айбсиз инсонларни судда ҳимоя қилиш учун Алабамага келади. Унинг ҳимоясидагилар ўз ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш учун етарли маблағга эга бўлмаган камбағал инсонлар. Бундан ташқари, Браян ўзига нисбатан адолатсиз муносабат ва ҳатто ирқчиликка дуч келади. Фильм реал воқеалар асосида суратга олинган.
7. “Қора сувлар” (Dark Waters) – 2019
Давомийлиги: 136 дақиқаРежиссер: Тодд ХейнсАктерлар: Марк Руффало, Энн Хетеуэй, Тим Роббинс
Роберт Билотт таниқли ва омадли юрист, унинг мижозлари йирик корпоратив компаниялар. Бироқ унга бир фермер мурожаат қилиб, йирик қорамолларга боғлиқ можароли иш бўйича суриштирув олиб боришни сўрайди. Робертнинг номдор мижозлари бу иш билан шуғулланмасликни маслаҳат беришларига қарамай адвокат фермерга розилик билдиради ва натижада ўнлаб йилларга чўзилган ҳамда 70 минг жабрланувчининг муаммосини ҳал қилиб берган йирик суд ишининг қаҳрамонига айланади.
8. “Ҳукм” (The Winslow Boy) – 1999Давомийлиги: 104 дақиқаРежиссёр: Девид МеметАктёрлар: Найжел Хотторн, Ребекка Пижон, Жереми Нортем
Ронни – Унислоулар оиласининг кенжа фарзанди, пул ўғирлашда айбланиб ҳарбий-денгиз коллежидан ҳайдалади. Болакай ўзининг айбсизлигини таъкидлайвергач, отаси энг зўр адоватни ёллаб ўғлининг номини оқламоқчи бўлади. Адвокат Роберт Морттон адолат сўраб Лордлар палатасига даъво киритади. Вақт ўтиши билан иш умуммиллий қизиқиш уйғотиб, ҳамма уни кузата бошлайди. Аксига олиб Робертнинг отаси эса касал бўлиб қолади. Натижада оиланинг моддий аҳволи оғирлаша бошлайди. Адвокатга пулни қаердан олишади? Иш давом этадими? Нима билан якун топади? Фильмни кўриш керак!
9. “Айбсизлик презумпцияси” (Presumed Innocent) – 1990Давомийлиги: 127 дақиқаРежиссёр: Алан ПакулаАктёрлар: Харрисон Форд, Браян Деннехи, Раул Хулиа
Округ прокурори Расти Себич қўл остида ишлайдиган аёл билан севишиб, хотинига хиёнат қилади, табиийки, буни ҳаммадан сир тутади. Бироқ ўша ходима номаълум шахс томонидан шафқатсиз ўлдириб кетилади. Ўзига гумон тушишидан қўрққан прокурор адвокатга мурожаат қилиб, марҳума билан ўртасидаги муносабатларнинг изини йўқотишга ҳаракат қилади. Бироқ ўзи асосий гумонланувчига айланиб қолади. Растини судда оқлашади, бироқ муаммолар бу билан тугамайди.
10. “Жамоавий даъво”(Classaction) – 1991Давомийлиги: 106 дақиқаРежиссёр: Майкл ЭптедАктёрлар: Жин Хекмен, Мери Элизабет Мастрантонио
Икки зўр юрист – ота ва қиз ҳақида ажойиб фильм. Фильмда авлодлар тўқнашуви ва оилавий можаролар катта суд иши манзарасида очиб берилган. Суд эса одамларнинг шикастланишига сабаб бўлган автомобилларни ишлаб чиқарган йирик автоконсерн устидан бўлмоқда.
Давоми бор...(кейинги сафар энг яхши криминал драмалар ҳақидаги рейтингимизни эълон қиламиз)