#NoComment
22.04.2024
1 481

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси фуқароларни Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликларнинг навбатдаги турларидан огоҳлантирди.
Жумладан,
онлайн савдо орқали берган буюртмани бекор қилгандан кейин ўзини адвокат деб суд, карго харажатларини ундириш;
телефон орқали ўзини полиция ёки махсус кучлар ходими сифатида таништириб, сизнинг ҳисобингиздан хориждаги жиноий ёки террорчи гуруҳларга тўлов амалга оширилганлигини айтиб, асл жиноятчини ушлаш мақсадида янги бир ҳисоб рақамига пул ўтказиш.
Маълум қилинишича, бундай фирибгарлар шахсдан маълумотларни олиб унинг ўзига қарши ишлатиши, фирибгарлик ва ишонтиришда психологик воситалардан фойдаланиши юзасидан ҳаракат қилаётганлиги маълум бўлмоқда.
"Ватандошларимиздан онлайн равишда берилган буюртмани бекор қилишда белгиланган тартибда қайтариш, телефон орқали ўзини полиция, суд, махсус куч ходими деб таништирган шахсларга маълумот бермаслик, ўрнатилган тартибда чақиришларини талаб этишларини тавсия этиб қоламиз", дейилади Бош консулхона хабарида.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.