currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларТуркияда рўй берган зилзилалардан жабр кўрган бир гуруҳ нуронийлар Ўзбекистонга келди

Туркияда рўй берган зилзилалардан жабр кўрган бир гуруҳ нуронийлар Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон

calendar

19.09.2023

eye

1 552

Туркияда рўй берган зилзилалардан жабр кўрган бир гуруҳ нуронийлар Ўзбекистонга келди

Кеча, 18 сентябрь куни Тошкентга Туркияда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрган бир гуруҳ ёши улуғ инсонлар ташриф буюрди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. Уларни “Тошкент” халқаро аеропортида “Нуроний” жамғармаси раиси ўриндосари С.Усмонов, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф. Давруков, Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоатчилик, маҳалла ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Р. Калонов ва бошқа мутасаддилар кутиб олишди. Ташриф доирасида меҳмонлар билан Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси С.Турдиев учрашув ўтказган. Ўзбекистонга саёҳат давомида туркиялик меҳмонлар  Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Урганч каби қатор шаҳарларига ташрифи ҳам кўзда тутилгани айтилмоқда. Маълумот учун, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7,7 ва 7,6 магнитудали кучли зилзилалар содир бўлган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, рўй берган зилзила қурбонлар сони 50 мингдан ошган. Шунингдек, мамлакатнинг Атроф-муҳит, урбанизация ва иқлим ўзгариши вазирлиги 763 000 та бинога зарар етгани, камида 41 791 бино жиддий шикастланган ёки вайрон бўлгани ҳақида маълумот берган.  

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: