currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларU-23. Ўзбекистон Эронни ҳам енгиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди 

U-23. Ўзбекистон Эронни ҳам енгиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди 

Ўзбекистон

calendar

12.09.2023

eye

1 344

U-23. Ўзбекистон Эронни ҳам енгиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди 

Бугун, 12 сентябрь куни Футбол бўйича U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлим бошида эса ўзбекистонликлар ҳисобни очди. 47-дақиқада Аббосбек Файзуллаев рақиб дарвозасига йўл топди. Ушбу гол ўйин якунига қадар ягоналигича қолди ва Тимур Кападзе жамоасига ғалаба келтирди. Шу тариқа, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичидаги учала учрашувни ҳам ғалаба билан якунлади. Қайд этиш мумкин, Ўзбекистон 1-турда Афғонистон устидан 8:1 ҳисобида зафар қучганди. 2-турда Гонгконг дарвозасига жавобсиз 10 та гол урганди.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: