Ўзбекистон
22.07.2023
1 236

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат бошқарув органлари ва давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши курашиш ишларининг ҳолати ўрганилган. Унда 6 нафар раҳбар мансабдор шахс (3 нафар туман-шаҳар ҳокими, 1 нафар агентлик, 1 нафар унитар корхона ва 1 нафар қўмита раҳбари) тадбиркорлик субъектларининг таъсисчилари эканлиги маълум бўлган. Хусусан: Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков “Total Oil” МЧЖ; “Ахборотлаштириш Бош маркази” ДУК раҳбари Д.Сариходжаев “Musammo” МЧЖ; Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими С.Носирова “Sabina Issiq Nonlari 777” ва “Koʻmir Sanoati” МЧЖлар; Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими У.Файзиев “Zarafshan Golden Group” ва “Zarafshon Grand Invest” МЧЖлар, “Gʻani Bobo Chorvasi” фермер хўжалиги; Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими А.Сайфутдинов “Sanico Group” ва “Sanico Group” МЧЖлар; Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбари Б.Шарипов “Karomat Oyijon-Surxon” фермер хўжалигида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланган. Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасига асосан, давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга ҳақли эмаслиги қайд этилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 595-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари”нинг 13-бандида давлат хизматчилари ишдан ташқари вақтда тадбиркорлик ёки ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан (педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари) шуғулланмаслиги белгиланган. Маълум қилинишича, юқорида аниқланган ҳолатлар бўйича мазкур давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, уларнинг юқори турувчи идораларига Агентлик томонидан тегишли тақдимномалар киритилиб, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам берилиши (мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектларидаги фаолияти тугатилиши) чоралари кўрилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.