Ўзбекистон
07.10.2023
1 367

Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Н.М. фуқаролар Х.А., Д.Ж. ва Ғ.Ж.нинг ишончига кириб, уларнинг фарзандларини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйиши эвазига жами 8 000 АҚШ доллари ва 43,5 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган. Шу каби, Самарқандда қайд этилган ҳолатда фуқаро Ш.С. фуқаро М.И.ни танишлари ёрдамида Тошкент шаҳридаги “Renessans” номли хусусий олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бундан ташқари, Сурхондарёда фуқаро М.Э. фуқаро Н.Н.га Россия ёки Тожикистон давлатларидаги олий ўқув юртида ўқиганлиги ҳақида ҳужжатлар расмийлаштириб бериш орқали Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.