Ҳуқуқ
20.08.2024
1 211

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра Уй-жой шароитини яхшилаш истагида бўлган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ўзини ўзи бошқариш органи ёки Комиссиянинг ишчи органига ушбу Низом 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича сўровнома-ариза билан мурожаат қилади.
Бунда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи масъул ходими ва Комиссия ишчи органи уй-жойга муҳтож хотин қизларга сўровнома-аризани тўлдиришда бевосита кўмаклашади.
Ҳар чоракда чорак биринчи ойининг 15-кунига қадар Комиссия аъзолари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи масъул ходими билан биргаликда уй-жойга муҳтож хотин-қизлар истиқомат қилаётган манзил бўйича жойига чиққан ҳолда хотин-қизларнинг яшаш шароитларини, иқтисодий ва ижтимоий ҳолатини ўрганади.
Ўрганиш натижалари, шунингдек, сўровнома-аризада кўрсатилган ҳамда электрон ахборот алмашинуви орқали ваколатли вазирлик ва идоралардан олинган маълумотлар асосида Комиссия мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда қуйидагиларни тасдиқловчи далолатнома тузади:
- уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг оила аъзолари таркиби;
- ёлғиз ёки оила аъзолари (бошқа шахслар) билан истиқомат қилаётганлиги;
- вояга етгунга (18 ёшга) қадар ота-онаси ёки уларнинг бири вафот этганлиги (бедарак йўқолганлиги);
- ногиронлиги бўлган шахс, шу жумладан, ногиронлиги бўлган бола парвариши билан бандлиги;
- уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг яшаш шароити, қанча вақтдан буён нотурар жойда истиқомат қилаётганлиги (агар нотурар жойда истиқомат қилаётган бўлса);
- уй-жой майдони қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқлиги;
- ўзида ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларида мулк ҳуқуқи асосида турар жой мавжуд эмаслиги (охирги бир йил давомида ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойни сотмаганлиги ёки ҳадя қилмаганлиги);
- уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредитлари орқали уй-жой олиш имконияти яратилган тақдирда, кредит тўловларини тўлаш имконияти мавжудлиги ёки келажакда мавжуд бўлиши;
- уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг ўзи ёки оила аъзолари орасида сурункали касалликларнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги.
Улашиш:
Бошқалар
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши
Давлат рўйхатидан ўтказиш — мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун мажбурий юридик босқич ҳисобланади.