Ўзбекистон
17.05.2025
1 341

Солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар, агарда 36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни сотишдан тушган даромадлар бўлса, Солиқ кодексининг 378-моддаси 7-бандига асосан мол-мулк сотишдан олинадиган даромаддан даромад солиғи тўланиши белгиланган.
Солиқ кодексининг 381-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси резиденти, фуқароси бўлган жисмоний шахснинг даромадларига 12 фоизлик солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади.
Юқоридагиларга кўра, турар жой ҳисобланадиган кўчмас мол-мулкни сотишдан олинган даромаднинг 12 фоизи миқдорида даромад солиғи тўланиши лозим. Масалан, 29 миллион 500 минг сўмнинг 12 фоизи, яъни 3 миллион 540 минг cўм даромад солиғи тўланиши шарт.
Агар уй сотиб олсангиз, уйни номингизга расмийлаштирган кундан бошлаб 36 календарь ой ўтмаган бўлса, уни сотганингизда, сотишдан кўрилган даромаддан даромад солиғи тўлайсиз. Лекин орадан 36 календарь ой ўтган бўлса, сизда солиқ тўлаш мажбурияти бўлмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши
Давлат рўйхатидан ўтказиш — мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун мажбурий юридик босқич ҳисобланади.
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.