currencies image

12 254,27 UZS

30,89

usd

currencies image

14 516,41 UZS

1,49

eur

currencies image

147,89 UZS

0,73

ru



АсосийЯнгиликларУйни укамнинг номига қандай расмийлаштирсак бўлади?

Уйни укамнинг номига қандай расмийлаштирсак бўлади?

#NoComment

calendar

15.09.2025

eye

27

Уйни укамнинг номига қандай расмийлаштирсак бўлади?

Уй-жойга бўлган ҳуқуқ гарчи қонуний бўлсада, турли сабаблар билан низоли ҳолатга айланиши мумкин. Уй-жойга бўлган ҳуқуқни келажакда низосиз ҳал қилиш мумкинми?

Қонунчиликка кўра, мазкур вазиятда мулк эгаси уй-жойни  бошқа шахсга нотариус орқали ҳадя қилиб бериши тўғри йўл ҳисобланади. Қуйида ҳуқуқий асосларни батафсил келтирамиз.

Фуқаролик кодексининг 164-моддасига кўра мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.

Демак, мулк эгаси ўз мулкини исталган одамга сотиш, ҳадя, ижарага беришга ҳақли.

Фуқаролик кодексининг 502-моддасига биноан ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи (талаби)ни беради ё бериш мажбуриятини олади, ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади ёинки озод қилиш мажбуриятини олади.

Ушбу кодекснинг 504-моддаси 4 қисмига асосан кўчмас мулкни ҳадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Демак, бу асосга биноан мулк эгаси номидаги уйни бошқа шахсга уй жойлашган ҳудуддаги нотариусга бориб, ҳадя шартномаси тузиш орқали ҳадя қилиб бериши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 12 бандига кўра, далолатнома расмийлаштириш бўлинаётган кўчмас мулкдаги айрим бино ва иншоотларга ёки уларнинг бир қисмига бўлган мулк ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва ҳуқуқ эгаларининг (вакилининг) сўровномалари ёки кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ эгасининг ўзига мулк ҳуқуқида тегишли бўлган кўчмас мулкни алоҳида қисмларга бўлиш ҳақидаги сўровномаси асосида амалга оширилади.

Мулк ҳуқуқида тегишли якка тартибда уй-жой бўлган кўчмас мулкни ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш нотариал тартибда амалга оширилади.

Шундан сўнг уй билан боғлиқ низо бўлмаслиги мумкин.

Шахбоз Шоядбеков,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: