Ўзбекистон
17.02.2021
612
— Мени турмуш ўртоғим икки нафар фарзандим билан уйидан чиқариб юборди. Мен у хонадонга кредитга эшиклар олгандим. Ҳозирда кредитни тўлаб келяпман. Улар тўлашдан бош тортди. Лекин бу эшиклардандан на мен, на фарзандларим фойдаланмаяпмиз. Улар фойдаланишяпти. Энди нима қилсам бўлади? — Оила кодексининг 32-моддасида “Уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади” деб кўрсатилган. Шу моддага асосан сиз ва фарзандларингиз турмуш ўртоғингизни оила аъзоси ҳисобланасиз. Демак сиз мазкур уйдан фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз. Юқоридагилардан келиб чиқиб сиз жавобгар жойлашган фуқаролик ишлари бўйича судга уй-жойга мажбурий тартибда киритиш бўйича даъво ариза билан мурожаат қилишингиз лозим.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.