Ўзбекистон
29.09.2023
1 237

Меҳнат кодексига кўра, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ишланмайдиган байрам ҳисобланади. Бу йил 1 октябрь якшанбага тўғри келмоқда, якшанба эса умумий дам олиш куни ҳисобланади. Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади. Яъни, ходимлар 1 октябрь байрам бўлганлиги учун дам олади, якшанба дам олиш куни эса душанбага кўчирилади. Шунда, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 3 кун – 30 сентябрь (шанба), 1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) кунлари дам олади. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса 2 кун – 1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) кунлари дам олади. Ушбу қоида барча ходимлар учун хусусий корхоналарда ишлайдиганлар учун ҳам давлат ишида ишлайдиганлар учун ҳам амал қилади. Узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш зарурати бўлгандагина дам олиш куни кўчирилмайди. Ушбу қоида Президентнинг 2022-йил 23 декабрдаги ПФ–270-сон Фармонида ҳам белгилаб қўйилган. 2. Ойлик байрамдан кейин бериладими? Ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади. Ойлик тўлаш муддати жамоа шартномаларида белгиланади, аксарият жамоа шартномаларида ойлик бериладиган кун сифатида янги бошланган ойнинг 1 куни белгиланган, шундай ҳолатларда ойлик 1 октябрдан олдин тўланиши керак. Ойлик олиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.
Улашиш:
Бошқалар
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.
Педагог ким? Унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қандай?
Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.
Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?
Меҳнат кодекси 119-моддасида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш асослари келтирилган.
Малака тоифасини олиш бўйича аттестациядан ўтган тиббиёт ходимининг ойлиги ошадиган бўлди
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтказилиши мумкин.
Таълим соҳаси ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баробар кўпайтирилади – Президент
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади.
Ўзбекистондаги шифокорлар қанча ойлик маош олишади?
2,5 млн сўмдан тортиб 14,7 млн сўмгача ойлик олувчи шифокорлар тоифаси эълон қилинди.