Ўзбекистон
09.06.2023
1 317
Украина аҳолини эвакуация қилиш ҳамда қарши ҳужумни ривожлантирмоқда Киевда Бахмут яқинида ва Запорожьенинг баъзи туманларида муваффақиятли қарши ҳужум қайд этилган. “Душман ҳужумга ўтишга уринмоқда, аммо ҳеч қандай натижага эришгани йўқ”, — деди Украина мудофаа вазири ўринбосари Aнна Маляр. Россия Мудофаа вазирлиги Россия армияси Украина Қуролли кучларининг ушбу минтақадаги ҳужумларини қайтаришга муваффақ бўлганини даъво қилмоқда. Москва томонидан назорат қилинадиган Запорожьенинг 80 фоиз ҳудуди Украина Қуролли Кучларининг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Чунки Киев Қрим ярим оролидан Донбассгача бўлган йўлакни "ёпиши" керак, бу эса русларга урушга товарларни етказиб беришга тўсиқ яратади. Руслар Бахмут яқинидаги позицияларини йўқотаётгани ҳақида аввалроқ Украина Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Aлександр Сирский ёзган эди. Украинанинг БМТдаги доимий вакили Сергей Кислица эвакуация пайтида тинч аҳолининг ўққа тутилишини қоралади. Унга кўра, камида тўққиз киши, жумладан, шифокорлар ва қутқарувчилар жабрланган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гуманитар агентликлари ва уларнинг ҳамкорлари Херсон ва Николаев вилоятларидаги сув тошқинидан жабр кўрган аҳолига сув ва озиқ-овқат етказиб беришмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.