#NoComment
05.12.2025
85

Ёнғин хавфизлиги қоидаларига кўра, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар бошқа ташкилотлар, уларнинг ходимлари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
Объект — юридик ёки жисмоний шахснинг мулкий комплекси, шу жумладан, улар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари белгиланган бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, технологик қурилмалар, асбоб-ускуна, агрегатлар, буюмлар ва бошқа мол-мулклар;
одамлар оммавий бўладиган объект — бир вақтнинг ўзида 50 нафардан кўп одамлар бўлиши кўзда тутилган хона, бино, иншоот.
Ташкилот раҳбарининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятларига қуйидагилар киради:
— “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар ҳамда ушбу Қоидаларнинг талабларига ҳар бир объектда риоя этилишини ва бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;
— объектнинг технологик ускуналарини, шамоллатиш ва иситиш тизимлари, яшиндан ҳимоя қилувчи ва ерга улаш мосламаларини, алоқа ва хабар бериш воситаларини, ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларини соз ҳолда сақлаш ва фойдаланиш учун ҳамда ташкилотнинг объектларида ёнғин хавфсизлиги бўйича масъул шахсларни тайинлаш;
— ҳар бир объект учун унинг ёнғин хавфлилигига кўра ёнғинга қарши режимини белгилайдиган ёнғин хавфсизлиги йўриқномаларига мувофиқ ишлаб чиқилишини таъминлаш;
— тегишли ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш орқали ходимларни ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига ўргатишни ва ёнғин-техник минимум бўйича машғулотлар ўтказишни ташкил этиш.
Ушбу қоидаларга мувофиқ, томоша, овқатланиш, кўргазма, савдо-сотиқ, биржа, ибодат хоналари ва бошқа заллар (хоналар), трибуналар, шунингдек, катта ва бошқа одамлар оммавий бўладиган хоналарга ташриф буюрувчилар сони, лойиҳалаш бўйича меъёрий ҳужжатларда белгиланганидан ёки эвакуация йўлларининг одамларни чиқара олиш қобилиятини инобатга олган ҳолда ҳисоблаш орқали аниқланган сонидан кўп бўлиши тақиқланади.
Портловчи моддаларни ушлаб қолишга мўлжалланган тозалаш воситаларини ишлатишда талаб қилинадиган қоидалар:
— фильтрлаш мосламаларини тозалашни чиқиндилар тўпланишига кўра амалга ошириш;
— циклонлардан чангни тушириш ишларини вентилятор ўчирилган ҳолда бажариш;
— фильтрлаш мосламаларини тозалаш ва таъмирлаш пайтида очиқ олов ёки учқун чиқарадиган воситалардан фойдаланмаслик;
— ўз-ўзидан ёниб кетишга мойил бўлган чиқиндиларни йиғишда уларнинг ҳароратини доимий равишда назорат қилиб бориш. Ўз-ўзидан ёниб кетадиган ўчоқлар пайдо бўлганда, уларни йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни дарҳол кўриш ва технологик қоидаларга мувофиқ чиқиндилар ва кулларни олиб ташлаш.
Шунингдек, ошхонадаги ва бошқа маиший газ ускуналарини газ билан таъминлайдиган газ баллонли қурилмалар газ таъминоти ташкилотларининг лойиҳаларига (чизмаларига) мувофиқ ўрнатилиши ҳамда улардан Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари талабларига асосан фойдаланиш лозим.
Кўргазмалар, бозорлар, ярмаркалар, умумий овқатланиш ва савдо объектларида қуйидагилар тақиқланади:
— мижозлар савдо залларида бўлганда оловли ишларни олиб бориш;
— агар савдо объектлари енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газларни, порох, капсюлалар, ўқ-дори, пиротехник ва бошқа портловчи буюмларнинг савдоси билан шуғулланишга мослаштирилмаган бўлса, савдо қилиш;
— енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар, ёнувчи газлар ҳамда пиротехник буюмлар билан савдо қилиш бўлимлари ва секцияларни бинонинг эвакуация йўлларидаги барча эшиклар, зина катаклари ва бошқа эвакуация чиқиш жойларидан 4 m дан кам бўлган масофада жойлаштириш;
— савдо залларида ёнувчи газлар билан тўлдирилган баллонларни ўрнатиш;
— зина катаклари олдидаги майдончаларда, тамбур, холл, вестибюль, йўлаклар ва бошқа эвакуация йўлларида савдо-сотиқ билан шуғулланиш, савдо ва ўйин аппаратларини жойлаштириш.
Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги 101-моддаси: “Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш”га кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача,
мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мадина Ҳамдамова,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади
Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар
2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.