Ўзбекистон
02.03.2023
1 498

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳри, Фарғона, Наманган вилоятларида коррупция ва фирибгарликда гумонланган мансабдорларни қўлга олди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали мансабдор шахси 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган. У бир фуқарони ушбу филиалга бўлим бошлиғи лавозимига ишга қабул қилиш ва унинг илмий ишини илмий кенгашга киритиб, ҳимоя қилишида ёрдам беришга ваъда берган.
Бундан ташқари, Фарғона вилоятида тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими мансабдор шахси шу туманда яшовчи бир фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан қўзғатилган жиноят ишини танишлари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Шунингдек, ДХХнинг хабар беришича, Уйчи тумани ҳокимлиги юрисконсульти ҳам маҳаллий фермер хўжалик раҳбаридан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган. У иқтисодий судда кўриб чиқилаётган ушбу фермер хўжаликнинг ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олиш масаласини фермер фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.