Ҳуқуқ
22.12.2023
1 077
Б.исмли шахс Н.билан келишиб, ўзи яшаб турган квартирани унинг уйига алмаштирмоқчи. Бунинг тартиби, шартлари қандай бўлади? Уйни алмаштиришга оила аъзоларидан бири норози бўлсачи? Бир уйга бир неча киши эгалик қилса, улардан бири ўз улушини бошқа биров билан алмаштира оладими? Қандай ҳолларда турар жойни алмаштириб бўлмайди? Hudud24.uz қуйида шу каби саволларга жавоб беради.
1. Уй қандай алмаштирилади?
Турар жойларни алмаштириш ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзаро ўтказиш тарзида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорига биноан амалга оширилади. Бунинг учун квартира жойлашган ҳокимлик номига ариза билан мурожаат қилинади. Ҳокимлик аризани кўриб чиқади. Турар жойни алмаштириш шартномасини тасдиқлайди ва алмаштирув ордерини беради.
2. Қандай уйларни алмаштириш мумкин?
Қуйидаги жойларни турар жой сифатида алмаштириш мумкин:
бир ёки бир неча хонадан иборат турар жой;
мулкдорнинг улушига тўғри келадиган турар жойнинг қисми, шу жумладан, туташ хона ёки хонанинг қисми.
3. Бир уйга бир неча киши эгалик қилса, улардан бири ўз улушини бошқа биров билан алмаштира оладими?
Ҳа алмаштира олади. Уй эгаларидан бири ўз улушига тўғри келадиган уй-жой майдонининг қисмини бошқа биров билан алмаштиришга ҳақлидир.
Турар жойни алмаштириш оқибатида кўчиб кираётганлар бу жойда яшаш учун қолаётганларнинг оила аъзоси сифатида ёхуд умумий мулк иштирокчилари сифатида кўчиб киришлари керак.
4. Идоравий уй-жой фонди томонидан берилган уйларни алмаштириш мумкинми?
Идоравий уй-жой фонди томонидан берилаган уйларда яшовчилар ўзлари билан бирга яшовчи вояга етган оила аъзоларининг, шу жумладан, улар билан доимий яшаётган, вақтинча бўлмаган фуқароларнинг ёзма розилигига биноан эгаллаб турган турар жойини қонунчиликда белгиланган тартибда алмаштиришга ҳақлидирлар.
5. Оила аъзоларининг розилиги бўлмаган тақдирда турар жой қандай алмаштирилади?
Агар турар жойнинг мулкдори ва унинг вояга етган оила аъзолари, ижарага олувчи ва унинг вояга етган оила аъзолари ҳамда у билан доимий яшаётган фуқаролар, уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси ва пай жамғармасининг қисмига ҳуқуқи бўлган унинг оила аъзолари ўртасида турар жойни алмаштириш тўғрисида келишувга эришилмаган бўлса, улардан ҳар бири эгаллаб турган турар жойини турли уйлар, квартиралардаги турар жойларга мажбуран алмаштиришни суд тартибида талаб қилишга ҳақлидир.
Бунда алмаштирилаётган турар жойда яшаётган шахсларнинг манфаатлари ҳисобга олинади.
6. Ҳомийлик ёки васийликка олинган шахснинг турар жойини алмаштирса бўладими?
Ҳомийликка ёки васийликка олинган шахснинг фойдаланишида ёхуд мулкида бўлган турар жойни алмаштириш учун тегишли ҳомийлик ва васийлик органининг розилиги бўлиши керак.
7. Қонунчиликда турар жойни алмаштиришга йўл қўйилмайдиган ҳолатлар борми?
Қуйидаги ҳолларда турар жойни алмаштиришга йўл қўйилмайди, агар:
ижарага олувчига нисбатан турар жойни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида даъво тақдим этилган бўлса;
жиноят иши қўзғатилиши муносабати билан турар жой хатланган (бошқа шахсга бериш тақиқлаб қўйилган) бўлса;
алмаштириш сохта тусда бўлса;
турар жой техник носоз ҳолатда бўлиб, бузиладиган ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қайта қуриладиган ёхуд давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун бериладиган бўлса;
турар жой яшаш хоналарини қайта қуриш ёки ўзгартириш билан капитал таъмирланиши лозим бўлса;
алмаштириладиган турар жойлардан бири аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйида бўлса;
жой хизмат турар жойи бўлса ёки ётоқхонада бўлса;
алмаштириш муносабати билан алмашаётган тарафлардан бирининг уй-жой шароитлари тубдан ёмонлашиб, бунинг оқибатида фуқаролар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлиб қолсалар.
8. Турар жойлар алмаштирилишини қайси органлар расмийлаштиради?
Бир аҳоли пункти чегараси доирасидаги давлат уй-жой фондининг турар жойларини алмаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан расмийлаштирилади.
Агар турар жойлар турли аҳоли пунктларида бўлса, алмаштириш алмаштирилаётган турар жойлардан бири жойлашган жойдаги (алмаштириш иштирокчиларининг хоҳишига кўра) маҳаллий давлат ҳокимияти органларида расмийлаштирилади.
Хусусий уй-жой фондидаги турар жойларни алмаштириш нотариал гувоҳлантирилади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
9. Уйни алмаштириш тўғрисидаги ариза билан қайси ташкилотга мурожаат қилинади?
Турар жойларни алмаштириш истагида бўлган фуқаролар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига белгиланган шаклда аризани топширадилар.
Мулкдор, ижарага олувчи, уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзосининг аризасига қонунчиликда кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.
Барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ариза қабул қилинган деб ҳисобланади.
10. Расмийлаштириш қандай бўлади?
Турар жойларни алмаштириш тўғрисидаги шартнома турар жойларни алмаштириш расмийлаштирилган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бериладиган алмаштирув ҳужжатлари (ордерлари) олинган пайтдан бошлаб кучга киради.
Фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойларни муниципал ёки идоравий уй-жой фондининг уйидаги ёхуд уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи уйидаги турар жойларга алмаштириш алмаштирув ҳужжати (ордери) ва турар жойларни алмаштириш шартномаси билан расмийлаштирилади.
Давлат уй-жой фондидаги турар жойни алмаштириш шартномаси алмаштириш расмийлаштирилаётган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.
Турар жойларни алмаштириш шартномасини тасдиқлаш ва алмаштирув ордерини (ордерларини) бериш бир вақтда амалга оширилади. Расмийлаштириш ишлари ҳужжатлар берилган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида амалга оширилади.
Турғун Азимов,
Адлия вазирлиги масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Баҳодир Жалоловга 3 хонали уй совға қилинди
Вилоят ҳокими “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинлари ғолиби бўлган 3 нафар сурхондарёлик спортчини тақдирлади (фото).
Портлашга яқин ҳудудда жойлашган уйларда яшаш хавфли бўлиб қолдими? Вазирлик изоҳ берди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган ваҳимали хабарларга изоҳ берди.
Тошкентда одамларга уй олиб беришни ваъда қилиб, уларни 2 млрд сўмдан ошиқ пулга чув туширган фирибгарлар аниқланди
МЧЖ раҳбари ва бошқалар 14 нафар фуқарога Тошкентдан кредитга уй олиб беришни ваъда қилган.
Уй олишда алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак?
Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда улуш киритиш асосидаги уй-жой қурилишлари кўпайиб боряпти. Буларнинг орасида, одамларнинг ишончига кириш орқали, уларни катта пулларга чув тушириб, ноқонуний қурилиш қилаётган “тадбиркорлар” ҳам тез-тез учрамоқда.