Ўзбекистон
11.03.2023
1 515

“Uzbekistan Airways” АЖнинг ягона акционери – Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарори билан 10 март куни “Uzbekistan Airways” АЖ Бошқарув раиси этиб Худайкулов Шухрат Шавкатович тайинланди. Шухрат Худайкулов 1984 йил 26 июль куни Урганч шаҳрида таваллуд топган. Санкт-Петербург давлат фуқаро авиацияси университетининг «Авиация ташувларини ташкил этиш» мутахасислигини тамомлаган. Шухрат Худайкулов 2006 йил «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК жамоасига келиб қўшилган ва ўз фаолиятини «Тошкент» ҳалқаро аэропортининг авиаташувларни ташкил этиш агенти сифатида бошлаган. 2006-2019 йилларда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКда турли лавозимларда ишлаган, жумладан авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналари, миллий авиакомпаниянинг сотувлар департаменти директори бўлган. 2019 йилдан “Uzbekistan Airways” АЖда тижорат ва туризм бўйича Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Сариосиё – Тошкент йўналишида илк синов парвози амалга оширилди
Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида бу бўйича топшириқ берган эди.
Жорий йилнинг ўтган даврида 28 764 та авиақатнов амалга оширилди
Шулардан, хорижий йўналишларда амалга оширилган авиақатнов сони 16 618 тани, маҳаллий йўналишларда шаҳарлараро авиақатновлар эса 12 146 тани ташкил этган.
“Uzbekistan Airways“ АЖ раҳбарий лавозимларига тайинловлар амалга оширилди
Тайинловлар Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарорига кўра амалга оширилган.