Содда талқин
26.01.2026
1 288

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида Қонунга кўра, бола ўзининг туғилган жойидан қатъи назар, агар туғилган пайтида:
— ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлса;
— унинг ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бошқаси эса фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса ёки бедарак йўқолган деб топилган ёхуд унинг турган жойи номаълум бўлса;
— унинг ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бошқаси эса чет давлат фуқароси бўлса, туғилганлик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади.
Юқорида назарда тутилган ҳолда боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ота-онасининг ёхуд бошқа қонуний вакилларининг илтимосномасига биноан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган, ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган бола туғилганлик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган, ота-онаси номаълум бўлган бола Ўзбекистон Республикаси фуқаросидир.
Отаси ёхуд онаси Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган болага оталик ёхуд оналик белгиланган ёки тан олинган тақдирда, бола, туғилган жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олади.
Юқоридаги қоидадан кўришимиз мумкинки, Ўзбекистон фуқаролари чет давлатда фарзанд дунёга келтирса, бола Ўзбекистон фуқароси ҳисобланар экан.
Агар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган, ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) у туғилган пайтда чет давлат фуқаролари бўлган ёхуд ота-онасидан бири чет давлат фуқароси, бошқаси эса фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган бола туғилганлик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга қандай жавобгарлик белгиланган?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра, пиёдалар ҳамда йўл ҳаракатининг айрим бошқа иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилади.