Ўзбекистон
01.08.2023
1 565

Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди. Нуриддин Ҳамроқулов 1946-йилнинг 18-июн куни Андижон вилоятида туғилган. 1973-йилда Тошкент театр ва расомлик санъати институти (ҳозирги Санъат ва маданият институти)ни тамомлаган. 1967-йилдан Андижон театрида, кейичалик вилоят филармонияси каби ижодий жамоаларда фаолият юритган. 1987-йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган. Хонанданинг репертуаридан “Самарқанд ушшоғи”, “Тошкент ироғи” каби кўплаб мумтоз қўшиқлардан тортиб, “Оламни асранг”, “Раъно”, “Сой кўрдим”, “Ширинлигинг”, “Кулди баҳорим”, “Турналар”, “Ажаб сирлар” каби бетакрор қўшиқлари мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаган. 2020-йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. hudud24.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва мухлисларига таъзия билдиради.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Шавкат Мирзиёев Италия Президентига таъзия йўллади
Ўзбекистон Президенти йирик давлат ва жамоат арбоби, сенатор Жоржо Наполитано вафот этгани муносабати билан Италия халқига ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафот этди
Hudud24.uz таҳририяти марҳумнинг яқинларига таъзия билдиради.
Григорий Лепснинг Тошкентдаги концерти бекор қилинди
Телебошловчи, журналист Нозима Маҳмудова вафот этди