Ўзбекистон
16.10.2023
1 096

Транспорт вазирлигида видеоконференсалоқа шаклида ташкил этилган учрашувда Хитой–Қозоғистон–Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон–Туркия–Европа халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзолаш билан боғлиқ жараёнларни жадаллаштиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Томонлар Хитой–Қозоғистон–Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон–Туркия–Европа халқаро транспорт коридорини ривожлантириш барча учун бирдек манфаатли эканини, ушбу йўлак транзит ташувлари ва мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш учун янги имкониятлар очишга хизмат қилишини таъкидлаган. Таъкидланишича, ҳамкорликнинг умумий мақсади минтақада савдони ривожлантириш, халқаро юк ташувлар ҳажмини ошириш, транзит ташувлари ва ундан тушадиган тушумларни кўпайтиришдан иборат. Учрашувда муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида томонлар келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олган. Янги муқобил транспорт йўлакларини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган Ўзбекистоннинг жаҳон транспорт-логистика тармоқларига интеграциялашувини чуқурлаштириш ва миллий транспорт тизимининг салоҳиятини ошириш мақсадларига эришишга қаратилганлиги билан аҳамиятли.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Транспорт вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Маманбий Омаров бунгача Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири эди.
Жорий йилнинг ўтган даврида 28 764 та авиақатнов амалга оширилди
Шулардан, хорижий йўналишларда амалга оширилган авиақатнов сони 16 618 тани, маҳаллий йўналишларда шаҳарлараро авиақатновлар эса 12 146 тани ташкил этган.