Ўзбекистон
23.05.2023
1 506

Апрель ойида Ўзбекистон Хитойга 40,47 миллион долларлик табиий газ етказиб берган. Бу ҳақда Spot нашри Хитой Халқ Республикаси божхона бош бошқармаси маълумотига таяниб хабар қилмоқда. Йил бошидан буён Хитой статистикаси Ўзбекистон кўк ёнилғи импортини биринчи бор қайд этди. Январь-март ойларида етказиб бериш амалга оширилмаган. Қозоғистон ҳам апрель ойида Хитойга газ бериш ҳажмини оширди. Ойлик даромад биринчи чоракдаги 29,9 миллион долларга нисбатан 119,5 миллион долларни ташкил этди. Февраль ойида етказиб бериш минимал даражага тушди - 778 минг доллар. Туркманистон Хитой бозорига газ экспорти бўйича етакчига айланди, мамлакат йил бошидан буён бунинг учун 3,42 миллиард доллар олган бўлса, иккинчи ўринда сезиларли фарқ билан Россия боряпти – 1,76 миллиард доллар. 2022 йилда Ўзбекистон Хитойга газ етказиб беришдан 1,07 миллиард доллар олди, бу Қозоғистондан бироз камроқ. Ўтган йилга нисбатан даромад тахминан учдан бир қисмга ошди. Статистика идораси маълумотларига кўра, 11 ой ичида Ўзбекистон Хитойга 910,9 миллион долларлик газ етказиб берган. Шу билан бирга, Хитой божхона маълумотлари билан ўзаро тафовут 120 миллион долларни ташкил этган. Бу Хитой Туркманистон газининг транзити учун тўловни амалга оширгани билан изоҳланган. Декабрь ойида «Ўзтрансгаз» раҳбари кўк ёнилғи экспорти тўлиқ тўхтатилганини маълум қилган эди. Газ қиш мавсумида ички истеъмолчиларга йўналтирилди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Хитой Ўзбекистонга янги темирйўл йўналиши бўйича экспортни йўлга қўйди
14 та контейнер платформасидан иборат поезд Хитой шимолидаги Чжанжиаку шаҳридан Тошкентга 15 кун ичида етиб келиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар ҳафтасига 100 тага етказилиши мумкин
Ҳозирда икки мамлакат ўртасидаги парвозлар сони 18 тани ташкил қилади.
Ўзбекистон 3 ой ичида 55 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотларининг қиймати 775,7 млн АҚШ долларни ташкил қилган.
Ўзбекистон мис маҳсулотлари АҚШ ва Мексикага экспорт қилинмоқда
Йилдан йилга маҳсулотлар экспорт географияси кенгаймоқда.