currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади

Ўзбекистон

calendar

18.10.2021

eye

478

Давлат ва жамиятнинг демократия йўлидан тез суръатларда ривожланиши ва бу борада амалга оширилаётган вазифаларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқ. Юртимизда амалга оширилаётган юксак ислоҳотларнинг моҳиятини англаш, демократик давлат учун тўғри йўлни ҳис қила билиш учун бевосита аҳолининг ҳуқуқий онги юқори бўлишини тақозо этади. Фуқароларимизнинг жамиятдаги янгиланишларни тўла англаб етиши ҳуқуқий маданият билан чамбарчас боғлиқдир. Мамлакатимзда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишга ва бу билан аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳаракатлар стратегиясига мос равишда ҳуқуқий онгни ривожлантириш юзасидан бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Аммо ҳудудларда ҳуқуқ устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг ижросини ташкил этиш ҳолатини ўрганиш, баҳолаш ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича самарали усуллар мавжуд эмас, ҳуқуқ устуворлигини таъминлашнинг ҳолати даражасини аниқлашнинг механизми яратилмаганди. Айнан ушбу масалаларни қамраб олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Бунда индекслар қонун ҳужжатларига риоя қилиниши, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши, одил судлов ва суд қарорларининг ижро этилиши, ҳуқуқ-тартибот ўрнатилганлиги ва хавфсизликнинг таъминланганлиги, маҳаллий ижро органлари фаолиятининг самарали назорат қилиниши, коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлиги, ҳокимият институтларининг шаффофлиги сингари йўналишлар бўйича статистик кўрсаткичлар ижтимоий сўровлар асосида аниқланиши белгиланди. Ушбу қабул қилинган ҳужжат тезда ўз самарасини бера бошлади. Жорий йил 14 октябрь куни Жаҳон одил судлов лойиҳаси (World Justice Project) ташкилоти томонидан эълон қилинган Ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2021 йилги нашрида Ўзбекистон 14 поғона юқорилади. Жорий йилги нашрда Ўзбекистон учун берилган баҳолар 4,1 фоизга кўтарилиб, бу борада энг яхши натижа кўрсатган 3 та давлатдан бирига айланди. Мазкур Индекс тадқиқотлари 138 мингта уй хўжалиги ва 4 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос ва мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказган ҳолда амалга оширилиб, унда 139 та мамлакатдаги ҳуқуқ устуворлиги даражаси баҳоланган (мамлакатлар сони ўтган йилга қараганда 11 тага ортган). Шунга кўра, жорий йилдаги нашрда Конго Республикаси, Гаити, Ирландия, Латвия, Литва, Люксембург, Малта, Парагвай, Словакия Республикаси ва Судан каби янги мамлакатлар қўшилган. Мамлакатимиз умумий рейтингда 85-ўриндан жой олди. Натижаларни қуйидаги график орқали ҳам кўришингиз мумкин. Ушбу жадвалдан ҳам кўришимиз мумкинки, йиғилган баллар устунида энг юқори балл коррупция мавжуд эмаслиги бўйича берилган бўлиб ўрин устунида 26 поғона юқорилаган. Албатта, бундай натижа жамоат бошқарувида фуқароларимизнинг фаол қатнашуви самараси дейишимиз мумкин. Энг паст балл эса Фуқаролик одил судлов ҳолатига тегишли бўлиб бу йўналиш бўйича ҳали амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар кўплигини кўрсатмоқда. Жиноий одил судлов йўналиши бўйича ҳам шу фикрни айтишимиз мумкин. Жиноий одил судлов йўналишидаги ўрнимиз 6 поғона яхшиланган бўлса-да, демократик тамойиллар асосида илгарилаётган мамлакатимиз учун қониқарли ўрин эмас. Ҳуқуқ устуворлиги индексидаги ўрнимиз эса 14 поғона яхшиланган бўлиб бу жуда яхши силжиш деб айтишимиз мумкин. Лекин бу йўналиш бўйича янада ўрнимизни яхшилаш учун барча имкониятларимиз етарли. Хулоса қилиб айтганда, ҳуқуқ устуворлиги индексининг индикаторлари бўйича Ўзбекистонга берилган баллар бизнинг ислоҳотларимизга тутилган кўзгудир. Шакарбой Ғайибназаров, “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 756

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 716

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 605

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 591

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
4-август 2024, 12:10
415

Ўзбекистон ҳуқуқ устуворлиги индексида 78-ўринни эгаллади

Индексни тузишда дунёнинг 140 та давлатидан 150 мингдан ортиқ уй хўжалиги ва 4 мингга яқин ҳуқуқшунослар ўртасида сўровлар ўтказилган.

cover image
8-октябр 2023, 12:00
803

“АҚШда юридик соҳада ишламоқчи бўлган ўзбекистонлик талаба америкаликлар билан рақобатлашиши керак”

Ўзбекистонда юридик соҳада ўқиган мутахассис Европа ёки Америкада ишлаб кета оладими, сунъий интеллект юристларни ҳам ишсиз қолдирадими, ХХI асрнинг ҳуқуқий муаммолари қайси, глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларга қандай ҳуқуқий ечимлар бор? Ўзбекистонлик халқаро ҳуқуқшунос Абдуазиз Исақулов Hudud24.uz билан суҳбатда шу ва шу каби саволларга жавоб берди.

cover image
2-июл 2021, 09:29
375

Адлия вазири Жаҳон одил судлов лойиҳаси халқаро ноҳукумат ташкилотининг раҳбарияти билан учрашди

cover image
3-феврал 2021, 10:29
429

Ўзбекистоннинг Демократия индексидаги ўрни яхшиланди